Пайариқда вирусология лабараторияси очилади

Юртимиздаги СOVID-19 пандемияси даврида  туманимизда  коронавирус инфекцияси билан оғриган беморларни эрта аниқлаш ва  ташхис қўйиш мақсадида туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимида

ПЗР (Полимер занжирли реакция) лабораторияси ташкил этиш мақсадида янги ускуналар олиб келинган бўлиб, ҳозирда  реконструкция ишлари ўтказилмоқда.
Бугун туман ҳокими Д.Мусинов ва туман ИИБ бошлиғи М.Шермуҳаммедов келтирилган  ПЗР аппарати ва олиб борилаётган реконструкция ишлари билан танишиш мақсадида марказда бўлишди.
Бугунги кунда ПЗР таҳлилларини ўтказиш учун мутахассислар малака ошириш курсларида таҳсил олишмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ушбу лабаратория  Қўшработ ва  Оқдарё туманлари аҳолиси учун ҳам хизмат кўрсатади.

 

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM