Бозордаги нарх-наво ва шароитлар раҳбарлар томонидан ўрганилди 

Янги йил олдидан бозорлардаги нарх-наволарнинг асоссиз кўранилишини олдини олиш мақсадида Пайариқ тумани бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, бугун туман ҳокими Д.Мусинов, туман прокурори Ш.Тоштемиров, туман ИИБ бошлиғи М.Шермуҳаммедов, туман Давлат солиқ инспекцияси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти туман бўлими ва тегишли масъуллар ҳамроҳлигида "Челак дехқон бозори"да ташкил этилган  арзонлаштирилган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси фаолиятини, бозордаги маҳсулот нархларининг асоссиз ошиб кетмаслиги, санитария-эпидемиология қоидаларига риоя этилиши  ҳолатлари  кўздан кечирилди.
Ўрганишлар жараёнида маҳсулотлар нарх-навосининг асоссиз ошиб кетишига йўл қўймаслик, савдо жараёнларида санитария ва гигиена қоидаларига қатъий риоя этилиши юзасидан туман масъулларига тегишли топшириқлар берилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM