ЁШЛАР ЎЗ ТАКЛИФЛАРИНИ БИЛДИРИШДИ

Хабар берганимиздек, бугун туман ҳокимлигида 2021 йил - Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили муносабати ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Қонунчилик палатаси депутати О.Тожиев, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси А.Жумабоев, вилоят ҳокими ўринбосари Х.Очилов ва  туман ҳокими Д.Мусинов, секторлар раҳбарлари ҳамда туман ташкилотлари масъул ходимлари  иштирок этди.
Унда ёшлар томонидан кредит олиш, тадбиркорлик бўйича ўзларининг таклифлари, ишга жойлашишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари, бундан ташқари фаол ўқувчи-ёшларимиз томонидан туманда аҳоли ва ёшлар ўртасида китобхонлик, АКТ йўналишини ривожлантириш, инглиз тилида сўзлашув (speaking) бўйича танлов ўтказиш ва шу каби бир қанча қизиқарли таклифларини билдиришди. Ёшлар томонидан билдирилган барча мурожаат ва таклифлар раҳбарлар томонидан атрофлича ўрганилиб, назоратга олинди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM