Туман ҳокими Абдулло бобо хонадонида бўлди

Узоқ умр кўриш, кексалик даврини суриш ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. Юртимизда қайси бир хонадонда ота-она ёки улардан бири мавжуд бўлса ўша оила бағри бутун оила дейилади.

Ҳайитовлар оиласини эса ана шундай бахли оилалардан бири десак, муболаға бўлмайди.
Кеча туман ҳокими Д.Мусинов бир қатор ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг ташкил этилганлигининг 29 йиллиги ва ватан ҳимоячилари куни муносабати билан "Томойрот" маҳалласида яшовчи фронт орти уруш қатнашчиси, 96 ёшни қаршилаган Абдулло бобо Ҳайитов хонадонида бўлиб, у кишини ҳолидан хабар олди ҳамда совға саломлар улашди. 
Абдулло бобо озодликни соғиниб, озодлик йўлида курашиб ўтган ота-боболаримизнинг машаққатли меҳнати, орзу умидлари рўёбга чиққанлиги, бугунги истиқлол ватанимиз озодлиги ва мустақиллиги, халқимизнинг фаровон ҳаёт кечириши, Юртбошимиз халқимизнинг бошига омон бўлишларини, ҳалқимизга тинчлик-омонлик, сиҳат-саломатлик тилаб, дуога қўл очдилар.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM