Пайариқда 3 та Давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди

Президентимизнинг мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, айниқса, чекка қишлоқ туманларга бераётган эътиборидан барча ота-оналар беҳад мамнун. Шу эътибор туфайли Пайариқ туманининг қатор маҳаллаларида ҳам замонавий мактабгача таълим муассасалари барпо этилмоқда.

Бугун "А.Навоий" маҳалласида 3-ДМТТ, "Гулзор" маҳалласида 19-ДМТТ ва "Қумчуқ" маҳалласида эса 47-давлат мактабгача таълим ташкилотлари фойдаланишга топширилди. Бунинг натижасида эса туманда 3-7 ёшли болаларни боғчаларга қамрови қарийб 60 % ни ташкил қилмоқда.
Янгидан қад ростлаган боғчаларнинг очилиш маросимида туман ҳокими Д.Мусинов иштирок этиб,  келгусида шу боғчалар тарбияланувчилари ватанимизга содиқ ўғил-қизлар бўлиб етишиб чиқишини тилади ҳамда барча йиғилганларни ушбу тантана билан самимий табриклади.
Боғчаларнинг ҳар бири 120 ўринга мўлжалланган бўлиб, болажонлар учун барча қулайликларга эга замонавий ошхона, машғулот хоналари, спорт майдончалари мавжуд, асосийси боғча ёшидан бошлаб чет тилларни ўргатишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

 

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM