Ёшлар видеомотивацион клублари ташкил этилди

Пайариқ туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларида видеомотивацион клублари ташкил этилди.

Ёшларни ҳаётга тайёрлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш, психологик иммунитетини ошириш, жисмоний ва маънавий саломатлигини сақлашга қаратилган тадбирда 9-11-синф ўқувчилари қатнашмоқда.

Махсус видеороликлар орқали иштирокчиларга яшаш моҳияти, жамиятга наф келтириш, инсонийлик қадриятлари тушунтирилмоқда. Касб танлаш борасида тавсия ва маслаҳатлар берилди.

Тадбирдан сўнг, психолог иштирокида суҳбат ташкил этилди. Билим олиш, мақсадга эришиш, ирода ва сабот ҳақида мулоҳазалар бирлдирилди.

Ж.Кайимов,
Пайариқ туман ХТБ психологи  

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM