Навбатдаги сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтди

Бугун Пайариқ тумани ҳокимлигида видеоконференция шаклида сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтди. Унда туман ҳокимлиги аппарати ходимлари, сектор раҳбарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишиб, "Сиёсий-маърифат соати"да маърузачилар қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтдилар:

 

 Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини кенг жорий этиш масалалари;

 2021-2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга оширишга оид чора-тадбирлари;

  Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш масалалари;

  2021–2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясининг мазмун ва моҳияти;

  Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари.

 

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM