ПИЁДА УМРИНГ БЎЛСИН ЗИЁДА!

 Сўнги йилларда Ички ишлар вазирлиги томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масалаларига, жумладан, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўл шароитларини яхшилаш, ҳайдовчи ва пиёдалар ўртасида профилактик тадбирларни олиб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, белгиланган чора-тадбирлар натижасида 150 дан ортиқ мактабларда йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш синфхоналари, 20 га яқин шаҳар-туманларда болалар учун ҳаракат хавфсизлиги майдончалари ташкил этилди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси раҳбарияти ташаббуси билан шаҳар-туман марқазлари, МФЙлар, шунингдек, республикада фаолият юритаётган йирик ташкилот ва корхоналар вакиллари ўртасида кенг қамровли профилактик тадбирлар ўтказиб келинмоқда.  

Бироқ, шунга қарамасдан республикада пиёдалар, айниқса вояга етмаганлар иштирокида, қолаверса улар томонидан содир этилган қоидабузарликлар оқибатида содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг сони юқорилигича қолмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, пиёдалар томонидан содир этилаётган қоидабузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга нисбатан маъмурий профилактика амалиётини қўллаш ҳамда доимий равишда тарғибот ишларини ташкил этиш мақсадида ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошармасининг 2021 йил 1 майдаги фармойишига асосан 2021 йилнинг 1 май кунидан 30 май кунига қадар республикамиз,  миқёсида “Пиёда ойлиги” тадбири ўтказилмоқда.

Ушбу тадбирни самарали ўтказиш мақсадида Пайариқ туманида ҳам бир қатор ташкилий ва амалий чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.   1 май кунидан 7 май кунига қадар маъмурий профилактика амалиётини қўллаш жараёнида йўлларда 12 нафар пиёдаларнинг қоидабузарлик  содир этганлиги аниқланиб, уларга нисбатан  маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Бугунги рамазон ойида ҳам, ходимларимизнинг хизмат жараёнида айрим пиёдалар ҳам спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда йўлларнинг қатнов қисмида  ҳаракатланиб транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишига раҳна солиш ҳолати аниқланаётганлиги ачинарли ҳолдир.

Чунончи, жорий йил 3 май куни Пайариқ шахри О.Қувватов кўчасида ўз хизмат вазифасини  олиб бораётган туман ИИБ ЙҲХБ ходими томонидан йўлнинг қатнов қисмида беўхшов ҳаракатлари билан ҳаракатланаётган пиёда, 1966 йилда туғилган Пайариқ шаҳри Ж.Мангуберди кўчасида яшовчи  фуқаро Ю.Қ.ни спиртли ичимлик истеъмол қилганликда гумон қилиб, Пайариқ шаҳар шифохонасида тиббий кўригигиа олиб борганида, унинг мастлик даражаси 1.341мг/л эканлигини   аниқланиб, ушбу пиёдага нисбатан амалдаги “Йўл ҳаракати қоидалари” нинг 15-бандига асосан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Шунингдек, жорий йил 6 май куни Пайариқ шахри Пайариқ 50 йиллиги кўчасининг қатнов қисмидан транспорт воситаларнинг ҳаракатига халақит берган ҳолда ҳаракатланиб юрган пиёда, 1970 йилда туғилган   Пайариқ шахри Гўзал махалласида яшовчи фуқаро Қ.Рни спиртли ичимлик истеъмол қилганликда гумон қилиб Пайариқ шаҳар шифохонасида тиббий кўрикдан ўтказилганда, мастлик даражаси 1.065 мг/л эканлиги аниқланиб, ушбу пиёдага нисбатан ҳам “Йўл ҳаракати қоидалари” нинг 15-бандига асосан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Шу муносабат билан барча ҳаракат иштирокчиларини, жумладан пиёдаларни йўлларда эҳтиёт бўлиб ҳаракатланишларини сўраймиз. Зеро халқимиз -”Пиёда умринг бўлсин зиёда!” деб бекорга айтишмаган.  

 

И.Расулов,

Пайариқ  тумани  ИИБ  ЙҲХБ бошлиғи  подполковник                                                    

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM