Саховатпешаларнинг кўмаги Санобар опага қувонч бағишлади

Пайариқ тумани "Тохиршайх" маҳалласи Тохиршайх қишлоғида яшовчи Санобар Файзуллаеванинг қувончи чексиз.

Маҳаллада "Темир дафтар" га киритилган, ҳозирда тикувчиликни касб қилган Санобар опанинг оилавий шароитини инобатга олган ҳолда туман ҳокимлиги ва саховатпеша инсонлар ташаббуси билан бугун хонадоннинг кўриниши ўзгача қиёфа касб этди. 
Бу йўлда саховат қўлини чўзган инсонлардан Аллоҳ рози бўлсин!

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM