Ҳурматли умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари ва ота-оналар!

2021-2022 ўқув йилида Пайариқ туман 1-сон касб-ҳунар мактабида ўқиш истагида бўлган ўқувчилар учун касб-ҳунар мактабининг "Маслаҳат маркази“ ўз фаолиятини бошлаганлигини эълон қилади.

Пайариқ туман 1-сон касб-ҳунар мактабида қуйидаги касблар бўйича кадрлар тайёрланади:
1.Автомобилларни таъмирлаш чилангари
2.Тракторчи-машинист
3.Пайвандловчи, электргаз пайвандлаш ишлари.
4.Тикувчи

9-синф битирувчилари қуйидаги ҳужжатларни топширадилар:

Касб-ҳунар мактаби директори номига ариза
Туғилганлик ҳақида гувохнома (нусхаси 2 дона)
Умумтаълим мактабининг 9-синфни тугатганлигини тасдиқловчи шаҳодатнома.
3x4 фотосурат(6 дона)

Касб-ҳунар мактабларининг афзаллиги, бу ерда 2 йил давомида умумтаълим ва мутахассислик фанлари интеграциялашган дастурлари асосида ўқитилади. Тегишли мутахассислик бўйича диплом ҳамда “BC” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси тақдим қилинади. Ўқувчилар стипендия ва уч маҳал овқат ёки овқат пули билан таъминланадилар                                                                                                                                   

Манзил:  Пайариқ шаҳри, Фаровон МФЙ, Самарқанд кўчаси,1-уй (Мўлжал туман ИИБ ёнида)

Мурожаат учун телефонлар: 
93-330-6171; 
93-239-8755.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM