Номзодларни ўқитиш бўйича ўқув-семинарининг иккинчи давраси бошланди

Бугун Пайариқ тумани 53-умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш бўйича участка сайлов комиссиялари раиси, раис ўринбосари ва котиблигига номзодларни ўқитиш бўйича ўқув-семинарининг иккинчи давраси бошланди.

Иккинчи давра семинарлари бошланиш аввалида вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Х.Қобулов, туман сектор раҳбарлари иштирок этиб, ушбу семинардан кўзланган мақсад ва вазифалар ҳақида иштирокчиларга тушунча бериб ўтишди. Семинарда республикадан бириктирилган тренерлар И.Музаффаров, Ф.Aлиқулов, З.Aбдурахмонов, A.Эшниязов ва Й.Холиқовлар томонидан сайловга тегишли бўлган ҳуқуқий билим ва кўникмалар берилиб, тадбир давомида иштирокчиларга тарқатма материаллар топширилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM