Ижтиомий ҳимояга муҳтож оилалар доимо эътиборда

Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган.

Aёллар турмуш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, улар манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек мавжуд муаммоларини ҳал этиш долзарб вазифа ҳисобланади. Бу борада туманимизда ҳам ижобий ишлар амалга оширилмоқда. "Деҳқонобод" маҳалласида "Темир дафтар"га киритилган, боқувчисини йўқотган, ёлғиз ўғли билан яшовчи Барнохол опа Болиқулова анча йиллардан буён уй-жойга муҳтож ҳолда яшаб келаётган эди. Б.Болиқулованинг оилавий шароити оғирлигини ҳисобга олиб, туман ҳокимлиги ва саховатпеша инсонлар ташаббуси билан бугун ушбу оилага янгидан уй қуриб берилиб, хонадон эгаларининг кўнглига хурсандчилик бағишлади. Ба каби хайрли тадбирлар инсонларда эртанги кунга бўлган ишончни ортишида муҳим омиллардан бири ҳисобланади.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM