Маиший газ баллонлар фақат ID карталар орқали тарқатилади

Бугун "PAYARIQ HAYOTI" газетасининг телеграм канали орқали Ўртатўсин қишлоғига маиший газ баллонлар тарқатишдаги муаммо бўйича материал эълон қилинган эди.

“Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали “Пайариқтумангаз” газ таъминоти бўлими шуни ёзиб маълум қиладики, аҳолини суюлтирилган газ маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ва соҳадаги муаммоларга барҳам бериш мақсадида, “Нududgazta’minot” АЖ томонидан суюлтирилган газ таъминотини онлайн назорат қилиш тартиби ишлаб чиқилди.  Бу истеъмолчи ва таъминотчи учун ҳар томонлама қулайдир. Бугунгача туманда истеъмол учун маиший газ баллонларга махсус штрих кодли стикерлар ўрнатилди ва истеъмолчига ID-карталар тарқатилди. Мазкур тизим III босқичдан иборат бўлиб, I босқич - маиший газ баллонларига махсус штрих кодли стикерлар ўрнатиш, II босқич - истеъмолчиларни ID карталар билан таъминлаш ва III босқич - мазкур жараёнларни “Е-gaz” онлайн тизимига улашдан иборат.

Кейинги пайтда ижтимоий тармоқлар орқали суюлтирилган газ маҳсулоти ўз вақтида етказиб берилмаётганлиги, маиший газ баллонлар белгиланган нарҳдан қиммат сотилаётганлиги (қайтим йўқлиги учун 22 400 сўм ўрнига 23 000 сўм олишди ва ҳоказо) тўғрисидаги мурожаатлар кўпайиб бормоқда. Ушбу тизимнинг афзалликлари, ишга тушгандан сўнг, бундай масалаларга ўз-ўзидан барҳам берилади. Истеъмолчига берилган ID картада, истеъмолчи ҳақидаги барча маълумотлар жойланган бўлиб, оҳирги марта қачон газ баллон билан таъминланганлиги онлайн тизимда кўриниб туради. Бундан ташқари, ID карта орқали фақатгина белгиланган маблағни, белгиланган муддатда бир маротаба ечиб олиш жараёни йўлга қўйилади. Яъни, маиший газ баллон билан таъминлаш оралиғи 45 кун бўлса, 45 кун ичида истеъмолчидан фақат бир марта пул ечиб олинади. Шунингдек, ушбу тизим таъминотчи корхона учун ҳам бир қатор қулайликларга эга бўлиб, турли қоғозбозлик ишларига барҳам берилади.

Пайариқ тумани, Кўлтўсин маҳалласида яшовчи аҳоли хонадонларига “Пайариқтумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан суюлтирилган газ маҳсулоти етказиб берилганда, “Кўлтўсин” маҳалласида яшовчи истеъмолчилар ID карта орқали тўлов амалга оширмасликларини айтиб, суюлтирилган газ олмаслигини билдириб, қайтариб юборилганлигини маълум қиламиз.

 

И.Қодиров

"Пайариқтумангаз" газ таъминоти бўлими бошлиғи  

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM