Навбатдаги сессия чақирилмоқда

Жорий йилнинг 19-июл куни соат 14:00 да Халқ депутатлари Пайариқ тумани Кенгашининг ўттиз бешинчи сессияси бўлиб ўтади.

Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар:

 

1. Туман судлари томонидан 2021 йил II ярим йиллиги давомида одил судловни таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ахбороти;

2. Туман прокурори Ш.Тоштемировнинг “Пайариқ тумани 2-сектори ҳудудини 2021-йилнинг III чорагида комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш тўғрисида”;

3. “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 май куни кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши 31-сонли баёнининг 18-бандига асосан туманда кўп квартирали уй-жойлардан фойдаланиш ва сақлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида” туман ҳокимининг ўринбосари А.Маҳмудовнинг ҳисоботи;

4. Туман Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар, сектор раҳбарлари томонидан сайёр қабул, ёшлар билан учрашув ўтказиш ҳамда аҳоли муаммоларини ҳал қилиш ҳолати тўғрисидаги ахбороти;

5. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Пайариқ туманидаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири О.Саидовнинг “Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Пайариқ туманидаги қабулхонасини 2021 йилнинг биринчи ярим йиллик фаолияти тўғрисида”ги ахбороти;

6. Туман Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия масъул котиби А.Абжаловнинг “Вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда ҳуқуқий-тарбиявий ишлар ҳолати тўғрисида”ги ҳисоботи;

7. Туман ҳокимлиги Молия бўлими мудири К.Наримоновнинг “Туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил II ярим йиллик ижроси тўғрисида ҳамда туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбааларидан мақсадли фойдаланиш тўғрисида”ги ҳисоботи ва бошқа масалалар кўриб чиқилади.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM