Умумий маьлумотлар

ПАЙАРИҚ ТУМАНИ

Маркази – Пайариқ шаҳри.
Ташкил топган вақти - 1926 йил 29 сентябрь.
Умумий майдони – 1,29 минг км2.
Шаҳарлар сони – 2 та.
Шаҳар типидаги посёлкалар (шаҳарчалар) сони – 9 та.
Маҳалла фуқаролари йиғинлари сони – 65 та, шундан шаҳар маҳаллалари сони – 11 та.
Қишлоқ аҳоли пунктлари – 210 та.
2018 йил 1 январь ҳолатидаги доимий аҳоли сони – 238 530 киши, шундан шаҳар жойларда – 68 831киши (эркаклар – 35 425, аёллар – 33 406), қишлоқ жойларда 160 699 киши (эркаклар – 82 137, аёллар – 78 562).
Самарқанд шаҳригача бўлган масофа - 45 км.
Чегарадош вилоят – Жиззах, туманлар – Оқдарё, Иштихон, Жомбой, Қўшработ.

Туман ҳокими – ЖЎРАЕВ Абдимўмин Суннатович

Манзил: 141300, Пайариқ шаҳри, Самарқанд кўчаси, 29-уй

Телефон: (0366) 231-98-54 

e-mail: payariq@samarkand.uz

http://sampayarik.uz

 

Пайариқ– Самарқанд вилоятидаги шаҳар ҳамда қишлоқ тумани номи. Пайариқ шаҳри 1991 йилгача Наримоновка посёлкаси деб юритилган. Пайариқ ўрнида 1880 йилларда Россиядан кўчиб келиб ўрнашиб олганларнинг қишлоғи бўлган ва дастлаб Фёдоровка, Каталас деб аталган. Пайариқ номи туман ҳудудидан ўтган Пай ариғи номидан олинган (Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси, 643-бет).

2015-2019 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM