Янги йилга байрам туҳфаси

Юртимизда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларга берилаётган имтиёз ва шароитлар йилдан-йилга ўзининг ижобий натижасини бериб бормоқда.

Бугун "Мустақиллик" маҳалласида тадбиркор Жавлон Норбеков ташаббуси билан "Family market" дўкони халқимизга янги йил байрами арафасида фойдаланишга топширилди. Бунинг натижасида маҳаллий 6 нафар ишсиз ёшлар иш билан таъминланди.
Очилиш маросимида туман ҳокими З.Эргашев сўзга чиқиб, мазкур маскан элимизга сифатли хизмат қилишини тилаб, барчани яқинлашиб келаётган байрам билан табриклади. 

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM