Пайариқ туманида боғчалар сони яна биттага кўпайди

“Гўзал” маҳалласида бугун янги “Муслима Асилбек” давлат хусусий шерикчилик асосиа янги замонавий мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Очилов, Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзоси Ф.Тошев, туман сектор раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакилллари иштирок этди.
3 млрд 270 млн сўм маблағлар ҳисобидан (шундан 1 млрд 700 млн сўм ўз маблағлари ҳисобидан) тадбиркор Барно Туганова ташаббуси билан бунёд этилган замонавий ва барча шароитларга эга ушбу ташкилот сиғими 75 ўринга мўлжалланган бўлиб, 10 нафар ишсиз ҳамда ногиронлиги бўлган аёлларнинг бандлиги, бундан ташқари 8 нафар олий маълумотли педогоглар фаолият олиб боради. 
Бундан ташқари тадбиркор ташаббуси билан тумандаги 15 нафар эҳтиёжманд оила фарзандларининг суннат тўйи ҳам ўтказилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM