Пайариқ туманида Миллий қадриятларни янада ривожлантириш борасида амалга ошираётган ишлар мавзусида матбуот анжумани

Пайариқ туман ҳокими ўринбосари Ф.Омонов иштирокида “Пайариқ туманида Миллий қадриятларни янада ривожлантириш борасида амалга ошираётган ишлар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

“Пайариқ туманида Миллий қадриятларни янада ривожлантириш борасида амалга ошираётган ишлар” мавзусида матбуот анжуманини бошлаймиз. Анжуманимиз давомида соҳага оид ўзингизни қизиқтирган саволларингиз бўлса бемалол мурожаат қилишларингиз мумкин.

Бугунги кунда, Пайариқ туманида маданият ва санъат муассасалари сони 10 та бўлиб, шундан 6 таси Маданият марказлари, 2 таси Болалар мусиқа ва санъат мактаблари, 2 таси Маданият ва истироҳат боғларини ташкил этиб, соҳани ривожлантириш борасида фаолият кўрсатиб келмоқда. Мавжуд Маданият марказларида 23 та тўгараклар ташкил этилган, уларда 285 нафардан ортиқ ҳаваскорлар машғулотлар олиб боради.

Бундан ташқари, Маданият марказлари томонидан 6 та маҳаллаларда ҳамда 14 та мактабларда қўшимча тўгараклар ва театр студиялари ташкил этилган. Ушбу ташкил этилган тўгаракларга ёш ҳаваскорлар қамраб олинмоқда.

2021 йил давомида Пайариқ туманидаги маданият марказлари ҳамда маданият ва истироҳат боғларида жами       400 (Болалар ва ўсмирлар учун 50 та, Илмий-амалий анжуманлар ва семинарлар 10 та, Театрлаштирилган томошалар ва халқ сайллари  100 та, Ҳаваскорлик жамоалари концертлари 140 та, Мавзули, адабий-бадиий ва дам олиш кечалари 100 тани ташкил этади) дан зиёд маданий-маърифий тадбирлар уюштирилди.

Мазкур тадбирларнинг 100 дан ортиғи 5 муҳим ташаббус бўйича уюштирилган тадбирлар хисобланади. Шунингдек, санъат соҳасидаги ўтказилаётган кўрик-танловларда вилоят ҳамда Республика босқичларида иштирок этиб фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда.   

АСОСИЙ ҚАДРИЯТЛАР

Жамиятимиз ҳаётида, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлод тарбиясида миллий қадриятларни сингдириш ва ёшларни шу тарбия асосида вояга етказиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Ҳусусан, туманда яшаб ижод қилаётган ва миллий қадриятларни тарғиб қилувчи ижодкорлар рўйхати шакллантириб олинган бўлиб, мазкур ижодкорлар билан доимий тарзда ҳамкорлик қилиб келинмоқда.

Ушбу ижодкорлар томонидан ҳудудни миллий қадриятларини акс эттирувчи хақл оғзаки ижоди намуналари (ўлан, лапар, эртак, матал, чўпчак, достон, касб турлари, ҳунармандчиликлар) тўғрисида ёзма маълумотлар базаси ташкил этилиб, жамланиб борилмоқда.

Туманда миллий қадирятларни бутунлигича сақлаб қолиш ва келгуси авлодга борича етказиб бериш мақсадида Маданият бўлими қошида “Чинор” фольклор жамоаси ташкил этилган.

Мазкур жамоа туман ҳудудида мавжуд барча миллий қадрият ва урф-одатларни ўрганган ҳолда турли давлат тадбирларида, концерт дастурларида ўз чиқишлари билан уни тарғибот қилиб намойиш этмоқда. Жамоанинг фаолиятига  қарайдиган бўлсак Жамоа туманда, вилоятда, Республикада бўлиб ўтадиган кўрик-танловларда ва катта байрам тадбирларда фаол иштирок этиб келмоқда.

Бундан ташқари, “Чинор” фолклор жамоаси томонидан урф-одатлар, маросимлар ва байрамларга бағишланган халқ оғзаки ижоди наъмуналари билан 20 дан зиёд “Керакда-хо керакда”, “Челакда бозор”, “Олдилар”, “Хапаласи”, “Наврўз сайли”, “Таралла-хо”, “Беш қарсак”, “Ўлан”, “Ялли жоним ялли”, “Носкади”, “Дурма-дурма”, “Найзангул”, “Бўшама”, “Пайариғим” каби репертуарлари билан туманинг келиб чиқиш тарихини ва миллий қадриятларини кенг ёритиб келмоқда.

Шу жумладан,  тумандаги 7-сон Тўполос маданият маркази қошида ҳамда “Дарвишиқ” ва “Қирқовул” маҳалласининг ёшларидан ташкил этилган болалар фолъклор жамоаларига ҳам ушбу халқ оғзаки ижоди наъмуналари  ўргатилиб, дастурига киритилган ва бу жараён йилдан йилга такомиллаштириб борилмоқда.

Бугунги кунда туманда 5 нафар эртакчи, 3 нафар маталчи, 3 нафар томоша санъати соҳаси, дорвозлик, 10 нафар Мусиқа соҳаси бўйича, мумтоз ашула ва ялла соҳаси вакиллари, 5 нафар ўланчи, 5 нафар рақс мутахассислари, 3 нафар оилавий маросимлар,  фолъклор раҳбарлари, миллий қадриятларни ўзида акс эттирган миллий касб эгалари ижод қилиб келмоқда.

Миллий қадриятларни янада ривожлантириш борасида 40 нафар ижодкорлар иш олиб бормоқда. Келгусида ушбу ижодкорлар учун зарур шарт-шароитлар яратган ҳолда “Устоз-шогирд” анъанаси орқали миллий қадриятлар, урф-одатларни янада ривожлантириш, авлоддан-авлодга етказиб бериш чораларини кўриш режалаштирилган.

2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб эълон қилинганлигининг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, халқ ўртасида унутилаётган миллий қадриятларни яна қайта ишлаган ҳолда халқ истеъмолига қайтариш режалаштирилган. Бу борада тегишли чора-тадбирлар белгалаб олиниб, амалий ишлар олиб борилмоқда.

 

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM