Қишлоқ хўжалик вазирлигининг кластерларни тўхтатиш бўйича таклифлари берилган

Жорий йилнинг 8 январ куни “Zarnews.uz” ижтимоий тармоғига тумандаги “Усмон Хўжақулов” муқобил МТП ҳудудидаги “Давлатбек нурли замини” фермер хўжалиги раҳбари Сайдиев Фарход томонидан “Фермер кластерни танлайдими ёки кластер фермерними?” сарлавҳаси остида мурожаат йўллаган.

Ҳақиқатдан бундан олдин ҳам бир неча бор мурожаатчи Сайдиев Фарход ва бошқа фермерлар томонидан туман ҳокимлиги, вилоят ҳокимлиги ва бошқа юқори турувчи органларга мурожаат йўллаб келмоқда.

Тумандаги 62 та фермер хўжалиги билан “Каттақўрғон кластер” МЧЖ ўртасида икки томонлама шартнома тузиб, 2022 йил пахта ҳосили учун кузги шудгорлашга талаб этиладиган ёқилғи мойлаш ва фосфорли минерал ўғитлар учун 2255,0 млн.сўмлик маҳсулотлар олинган. Шу билан бирга ушбу фермер хўжаликларининг 44 таси тумандаги “Пайариқ кластер” МЧЖдан 166,0 млн.сўмлик ёқилғи мойлаш маҳсулотларини олган. Шу жумладан, “Қирқсайдов агро” фермер хўжалиги “Каттақўрғон кластер” МЧЖдан 70,0 млн.сўмлик, “Пайариқ кластер” МЧЖдан 5,1 млн.сўмлик, “Музаффар Синдаров замин даласи” фермер хўжалиги “Каттақўрғон кластер” МЧЖдан 159,9 млн.сўмлик, “Пайариқ кластер” МЧЖдан 4,9 млн.сўмлик, “Тиркашев Шухрат боғлари” фермер хўжалиги “Каттақўрғон кластер” МЧЖдан 99,5 млн.сўмлик, “Пайариқ кластер” МЧЖдан 8,9 млн.сўмлик ва “Умид Хўжанов пахта далалари” фермер хўжалиги “Каттақўрғон кластер” МЧЖдан 44,5 млн.сўмлик, “Пайариқ кластер” МЧЖдан 3,8 млн.сўмлик маҳсулотлар олганлиги аниқланди.

Бугунги кунда ушбу фермер хўжаликларининг солиқ олдидаги қарздорлиги 2135,4 млн.сўм, банк имтиёзли кредитларидан жами 7720,7 млн.сўм шундан пахта имтиёзли кредитидан 5469,9 млн.сўм ва ғалла имтиёли кредитидан 2250,8 млн.сўмни ташкил этмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 25 декабрдаги 03/29-06/128-сонли хатида “Каттақўрғон кластер” МЧЖнинг келгусидаги фаолиятини тўхтатиш тўғрисида таклифи берилган.

Ушбу берилган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг хатидан келиб чиқиб, “Каттақўрғон кластер” МЧЖнинг келгусидаги фаолияти сўроқ остида қолмоқда.

 

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM