11 турдаги касалликларга қарши профилактик эмлаш ишлари олиб борилмоқда

Пайариқ туман чорвачилик фермер хўжаликларида чорва молларини қишловни беталофат ўтказиш мақсадида туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ва вилоят “Чорванасл” ҳудудий туман вакиллари иштирокида

қатор тадбирлар олиб борилмоқда. Чорвачилик фермер хўжаликларида чорва молларини қишки биноларининг ҳолати ва таъмирлаш, махсус эритмалар билан дизенфекциялаш, ҳашак ва омухта-емнинг тўлиқ заҳирасини яратиш шулар жумласидандир. Чорванинг бу йилги қишлов мавсумида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими томонидан юқумли касалликлар келиб чиқишининг олдини олиш мақсадида 11 турдаги касалликларга қарши профилактик эмлаш ва чорва моллари сақланадиган молхона биноларини дезинфекция, дезинсекция ва дератизация тадбирларини график асосида ўтказиш тўғрисида тушунтириш ва кўрсатмалар ҳам берилмокда.

 

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM