Пайариқ туманида қонун устуворлигини таъминлашда 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар

Бугун туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси И.Музаффаров томонидан Пайариқ туманида қонун устуворлигини таъминлашда 2021-йил давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида онлайн матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманини туман ҳокимлиги фейсбук ижтимоий тармоғи орқали https://www.facebook.com/100034462441720/videos/201487978803340/ жонли кузатишингиз мумкин. 

2021 йил мобайнида бўлимга жами 324 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари келиб тушган бўлиб, шундан 264 таси ёки жами ҳал қилинган 298 та мурожатларнинг 91 фоизи қаноатлантирилган,           

Адлия бўлими томонидан 2021 йилда жами 26 та ўрганиш ва 25 та мониторингларни ўтказилиши натижасида 10632 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

Ўтказилган ўрганишлар ва мониторинглар натижаси билан, “Қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида” жами 99 та тақдимномалар ҳамда 416 та огоҳномалар туманнинг турли идораларига киритилган бўлиб, шу идораларнинг 48 нафар ходимлари интизомий жавобгарликка тортилган, 7 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган,  амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга зид равишда қабул қилинган 26 та ҳужжат бекор қилинган, 3 та ҳужжатнинг ижроси тўхтатилган ҳамда киритилган тақдимномалар бўйича 231.3 млн. сўмлик маблағлар фуқароларга тўланиши тайминланган.

Тадбиркорлик субъектларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир туман адлия бўлими томонидан судларга киритилган 2 та даъво ариза юзасидан суднинг ҳал қилув қарорига асосан тадбиркор фойдасига шартнома шартларини бажармагани учун 129,1 млн. сўмлик асосий қарз ва ҳисобланган 8,4 млн. сўмлик пеня маблағларини ундирилиши тайминланган.

Шунингдек, адлия бўлими томонидан ўтказилган ўрганиш ва мурожаатларни қаноатлантирилиши натижасида, жами 102 та даъво аризалар фуқаролик ишлари бўйича судларга киритилган ҳамда фуқароларга тўланилиши лозим бўлган 186,4 млн. сўмлик маблағлар суд буйруғи билан ундирилган.     

Мазкур давр мобайнида, амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини бузган жами 36 нафар шахсга нисбатан, уларни маъмурий жавобгарликка тортиш масаласини ҳал этиш учун тегишли идораларга маъмурий таклифлар киритилиб, уларнинг 35 нафари Ўзбекистон Респубдикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг турли моддалари билан маъмурий жавобгарликка тортилган.

Туман адлия бўлими томонидан ўтказилган мониторинг натижасида 1 та ҳолат бўйича аниқланган жиноят аломатлари мавжуд ҳужжатлар тегишлилиги бўйича  туман прокуратурасига юборилган.

Адлия бўлими томонидан 16 та давлат органи ва бошқа ташкилотларга қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш юзасидан 44 та ёзма ҳуқуқий маслаҳатлар юборилган.

Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Президент Фармон, Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда Давлат дастурларнинг ахамиятини, мақсадини ва  моҳиятини етказиш, тушунтириш, бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш, аҳолини ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида, туман адлия бўлими ходимлари мутассади идоралар билан ҳамкорликда жами 1470 та ҳуқуқ тарғибот тадбирларини ўтказилган.

Хусусан, оммавий ахборот воситалари орқали 320 маротаба шу жумладан, телевиденияда 5 маротаба, радиода 18 маротаба, газетада 21 маротаба, расмий веб-сайт орқали 276 маротаба ва 1057 маротаба оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирлари турли мавзулар бўйича ўтказилган.

Шунингдек, аҳолини янги қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ўз вақтида хабардор қилиб бориш борасида 93 маротаба кўргазмали тарғибот тадбирлари ўтказилиб, 2570 дона буклет ва флаерлар аҳоли ўртасида тарқатилиши таъминланган.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM