1-"Дўстлик" сайлов округида 2021 йилда амалга оширилган ишлар ва 2022 йилга белгиланган вазифалар

 Депутатлик фаолияти доирасида 2021 йил давомида сайлов олди дастурлар ижроси ҳамда 2021 йилга мўлжалланган иш режанинг ижросини таъминлаш мақсадида 1-"Дўстлик" сайлов округи сайловчилари билан 2021 йил давомида 6 маротаба депутат ва сайловчилар учрашувлари ташкил этилди ва ўтказилди. Ушбу учрашувлар давомида фуқаролар томонидан қилинган мурожаатларнинг ижобий ечим топиш чоралари кўрилди.

Ҳусусан,

1.Мазкур учрашувларда тушган мурожаатларга асосан ижтимоий химояга мухтож бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Оқтош” маҳалласида яшовчи 1 нафар фуқаронинг оилавий шароитлари маҳалла ходимлари билан биргаликда ўрганилиб унга туман маҳаллий буджети маблағлари ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам берилди.

2. “Дўстлик” маҳалласи Гарай қишлоғида яшовчи бир нафар фуқаронинг уйи  бахтсиз ходиса сабабли ёниб кетганлиги ва уни қайта тиклашда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ўрганилиб туман Кенгаши сессияси муҳокамасига қўйилиб амалий  ёрдам берилди.

3.“Дўстлик” маҳалласида яшовчи фуқорога қилган мурожаати юзасидан ўрганишлар олиб борилиб унинг ижтимоий ҳимояга мухтож еканлиги, оилавий шароити оғирлиги аниқланган ҳолда туман маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан бир бош қорамол берилди.

4. Оқтош маҳалласида жойлашган Янгиобод қишлоғидаги узунлиги 600 метр бўлган ички йўллар масъул ташкилотлар билан биргаликда тош тўкилиб мавжуд аҳволи яхшиланди.

5.Дўстлик ва Оқтош маҳалларида .“Темир дафтар” га киритилган ижтимоий-иқтисодий оғир аҳволдаги 4 нафар аёлларга маиший техника ускуналари берилиши юзасидан тавсиялар берилди.

Ёшларни ҳар тамонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш мақсадида 2021 йил давомида 4 маротаба “Депутат ва ёшлар” учрашувлари ўтказилди. Мазкур “Депутат ва ёшлар” учрашувларида ёшларга муҳтарам Президентимиз томонидан имзоланган Қарор ва Фармонларнинг мазмун моҳиятини етказиб бериш, юртиимизда бўлаётган ислохотлар ҳақида ҳамда ёшларга яратилаётган шарт-шароитлардан оқилона фойдаланиш ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

2021 йил давомида “1-Дўстлик” сайлов округида жойлашган Оқтош ва Дўстлик маҳаллаларида яшовчи фуқаролар томонидан 36 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб шундан 10 таси ёзма мурожаатлар ҳамда 26 таси оғзаки мурожаатларни  ташкил  қилади. Мурожаатларнинг асосий қисмини сайлов округи инфратузилмасини яхшилаш, уй-жой олиш, ижтимоий иқтисодий оғир аҳволдаги аҳоли қатламига моддий ёрдамлар беришни ташкил қилади.

Келиб тушган мурожаатларнинг 12 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган, 5 та мурожаат бевосита ижобий ечим топган, 19 та мурожаат юзасидан масъул ташкилотларга ваколат доирасида депутатлик сўровлари юборилиб назоратга олинган ҳолда ижроси таъминланган.

Мурожаатларнинг 8 таси уй-жой олиш мақсадида қилинган мурожаатлар бўлиб уларнинг ижобий ҳал этилишини таъминлаш мақсадида қонуний тартибда ўрганиб чиқилди ва 4 нафар фуқароларнинг уй-жой олиши учун Халқ депутатлари Пайариқ туман Кенгашига тавсиялар берилиб ижобий ҳал этилди.

Ўтган 2021 йил мобайнида жами туман Кенгашида 25 та сессия ўтказилиб 208 та масала кўриб чиқилди. Туман Кенгаши сессияси кун тартибига киритилган масалалар юзасидан жойларга чиққан ҳолда мавжуд муоммолар атрофлича ўрганилиб туман Кенгаши сессиясига материаллар тайёрланиб келинмоқда.

Ёшлар сиёсати, хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича домий комиссия раиси сифатида комиссия аъзолари билан биргаликда тегишлилиги доирасидаги Кенгаш сессияси кун тартибига киритилган масалалар юзасидан ўрганишлар олиб борган ҳолда доимий комиссия йиғилишларида қарор лойиҳалари тайёрланиб келинмоқда.

Депутатлик фаолият доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан Пайариқ ҳаёти газетасида 4 маротаба, туман ҳокимлигининг ижтимоий тармоқларида 6 маротаба ҳамда ижтимоий тармоқларда 43 маротаба чиқишлар қилинди.

Шу билан биргаликда 2022 йилда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб олинди ва иш режалар тузилиб 2022 йил 20 январдаги туман Кенгашининг 50 сессиясида муҳокама қилиниб тасдиқланди.

 

Жасур Шамсиев,

1-"Дўстлик" сайлов округи депутати

 

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM