Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида очиқ мулоқат ўтказилди

Самарқанд Давлат чет тиллар институти Пайариқ хорижий тиллар факультетида вилоят судининг судияьлари Ш.Тавбаев, Р.Имомов ва туманлараро суди раиси Ш.Турдалиевлар ҳамда

факультет ўқтивчи ва ходимлари иштирокида Ўзбукистон Республикаси "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонунинг мазмун мохияти,  оилавий низоларни ҳал қилиш ва судда кўриш тартиби хақида хамда меҳнат низоларини ҳал қилиш ва судда кўриш тартиби хақида очиқ мулоқат таризида йиғилиш ўтказилди.  Унда коррупцияга қарши курашиш соҳасида - аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий таълим ва тарбия, коррупциянинг олдини олишга оид чора тадбирлар - давлат бошқарув соҳасида коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ва тадбиркорлик соҳасида  коррупциянинг олдини олишга  доир чора-тадбирлар, жавобгарликнинг муқаррарлиги - коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва уларга чек қўйиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни  содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини  таъминлашга доир чора-тадбирлар, давлат органлари ходимларининг коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар  фактлари тўғрисида хабар қилиш мажбурияти, коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот бераётган шахсларни ҳимоя қилиш  ҳақида, судларда оилавий низоларни кўришнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисида, хусусан никоҳ тузиш, никоҳ тузишга моънелик қилувчи ҳолатлар, никохдан ажратишга сабаб бўлган ҳолатлар, эр-хотиннинг умумий мулки тушунчаси ва уни бўлиш тартиби, шунингдек никох шартномаси ва шаърий никоҳ ҳақида хамда ходимнинг ва иш берувчининг хуқуқ ва мажбуриятлари мехнат шартномаси тузиш ва бекор қилиш тартиби, жамоат шартномаси ва келишувлари хақида тушинчалар бериб ўтди.

 

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM