Туманнинг экологияси ва атроф муҳитини яхшилаш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Бугун туман ҳокими Зафар Эргашев иштирокида туманнинг экологияси ва атроф муҳитини яхшилаш бўйича қандай ишлар амалга оширилаётган ишларга бағишланган онлайн матбуот анжумани ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5024-сонли Фармони,Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2915-сонли, “2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2916-сонли Қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги Низомда белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда ўз фаолиятини олиб бормоқда.

Юқорида кўрсатилган қарорлар ижросини таъминлаш юзасидан Экология ва атроф муҳитни мухофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Пайариқ тумани инспексиянинг асосий фаолиятини табиатни муҳофаза қилиш соҳасида қабул қилинган қонунлар ва қонуности ҳужжатларга мувофиқ атмосфера ҳавосини, сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида иқтисодий механизмлардан фойдаланиш ва ривожлантириш, давлат бошқарувини амалга ошириш, экологик ҳолатни яхшилаш, чиқиндиларнинг фуқаролар соғлигига зарарли таъсирининг олдини олиш, аҳоли учун қулай шароитлар яратиш, маиший чиқиндиларни йиғиш, сақлаш, ташиш, утилизатсия қилиш, қайта ишлаш ва кўмиш тизимини таъминлашга қаратилди.

Шаҳар ва туманлар Табиатни муҳофаза қилиш инспексиялари тугатилиб, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга доир қонун талаблари ижроси устидан давлат назоратини амалга ошириш мақсадида  туманга 7 та давлат инспекторлари бириктирилган бўлиб, фаолият олиб бормоқда.

1.Пайариқ  туманида сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва оқилона фойдаланиш соҳасида.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил       11 декабрдаги 981-сонли ва 2002 йил 26 августдаги “Самарқанд, Навоий ва Бухоро вилоятлари ҳудудларида Зарафшон дарёсининг сувни муҳофаза қилиш зонаси ва қирғоқ бўйи минтақасини белгилаш тўғрисида”ги 303-сонли Қарорига асосан Самарқанд вилоят ҳудудида Оқдарё дарёсининг муҳофаза доираси 980 гектарни, шу жумладан қирғоқ бўйи минтақаси 166  гектарни ташкил қилади.

   2021 йил давомида идоралараро гуруҳ таркибида ўтказилган назорат профилактика тадбирлари натижасида Пайариқ  туманида Оқдарё дарёсидан 9 та ноқонуний қум шағал аралшмасини қазиб олиш ҳолатлари аниқланиб ҳуқуқбузарларга нисбатан 29 900  000 сўм жарима солиниб ундирилган ва 1 нафар СУД органларига юборилган

2. Атмосфера ҳавосини асосий ифлослантириш манбалари саноат, ишлаб чиқариш корхоналари ва автотранспорт воситалари ҳисобланади. 

Корхона, ташкилот ва муассасалар томонидан белгиланган тадбирлар асосида Ҳаракатдаги дастур ижроси юзасидан автотранспорт воситаларини газ ёқилгисига (сиқилган табиий ва суюлтирилган нефт гази) ўтказишни ташкил этиш бўйича Пайариқ  туманида 2021 йил давомида  автотраспорт воситаларини, метан газига ўтказилмоқда 

Транспорт воситаларидан атмосферага ташланаётган зарарли моддалар миқдорини камайтириш мақсадида, мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилган 2 босқичли “Тоза хаво” тадбири ва йиллик прогноз кўрсатгичларни бажаришда Пайариқ  туманида 463 та автотранспорт воситалари асбоб-ускуналар билан текширилди 4 та авто транспорт воситаси таъмирланди. Бундан ташқари туман ҳудудида ободонлаштириш ишларини олиб боришда ҳосил бўладиган чиқиндилар ва дарахт барги ҳазонларни, шунингдек қурилиш ишларини бажариш чоғида битумни очиқ аланга олдириб ёқиб юборилиши натижасида атмосфера ҳавоси қўшимча ифлосланиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича жорий йил давомида тезкор назорат тадбирлари(рейдлар) ўтказилган. Ўтказилган рейдлар қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган бўлиб    133 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 88-моддаси тегишли бандлари асосида 19 миллинон 905 минг сўм мамурий жарималар солиниб, ундириб олинган.

3 Ҳаммамизга маълумки бугунги кунда чиқиндилар билан боғлиқ экологик муаммолар долзарблиги нафақат республикамизда балки бошқа давлатларда ҳам кундан кунга ортиб бормоқда.

  Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг бевосита ташаббуслари ва раҳбарликлари остида бугунги кунда бошқа мамлакатлар қатори республикамизда ҳам долзарб Экологик муаммолардан бири бўлган чиқинди билан боғлиқ ишларни тартибга солиш ишлари, ҳудудларда санитар тозалаш хизматларини кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ва самрадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил       18 майдаги «Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3730-сонли Қарорида кўрсатилган мауаммолардан Пайариқ  туманида ҳам Санитар тозалаш тизими билан аҳоли пунктлари тўлиқ хизмат билан қамраб олинмаган.    

Аҳоли яшаш пунктларининг ифлосланишига сабаб бўлаётган полимер плёнкалардан ҳаддан ташқари кўп фойдаланилмоқда. Натижада атроф муҳит биологик чиримайдиган полимер пакетлар билан ифлосланишига олиб келмоқда.

Бугунги кунда туманда 1 та иккиламчи чиқиндиларни йиғиш пунктлари мавжуд бўлиб, полиетилен пакетларни қайта ишлаш корхоналари ташкил этилмаган.

Вилоят ҳудудидаги аҳоли хонадонлари, корхона ва ташкилотларда бир кунда 1826,0 тонна, бир йилда 666,5 минг тонна маиший чиқиндилар ҳосил бўлади, бу кўрсаткич Пайариқ  туманида мос равишда бир кунда  79 тонна ва 28 800 минг тоннани ташкил қилмоқда. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни тартибга солиш, Пайариқ  туманида чиқиндиларни ҳосил бўлиши, уларни олиб чиқиб кетиш ва махсус чиқинди полигонига жойлаштириш, аҳолига санитар тозалаш хизматлари кўрсатиш бўйича олиб борилаётган тизимли ишларга қарамасдан, аҳоли томонидан туманнинг айрим ҳудудларида норасмий чиқиндихоналарни ташкил этилиши, у ерларда чиқиндиларни тўпланиб қолишига йўл қўйилмоқда.  

Жорий йилда давлат инспекторлари томонидан ноқонуний чиқиндихоналарни пайдо бўлиши ва уларни бартараф қилиш бўйича ўтказилган тадбирлар-рейдлар давомида Пайариқ  туманида 97 нафар фуқаролар томонидан белгиланмаган жойга ноқонуний чиқиндиларни ташлаганлиги аниқланган. Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича айбдорларга нисбатан 63 млн 112 минг сўм маъмурий чоралар кўрилган .

Давлат инспекторлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда Пайариқ туманида 65 та маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига, худудларида ноқонуний чиқиндихоналарни вужудга келишини олдини олиш мақсадида маҳалла ҳудудида ҳосил бўлаётган чиқиндиларни “Тоза худуд”  ДУК туман филиали билан шартнома асосида ташиб чиқиб кетилишини таъминлаш, бу борада аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш тўғрисида огоҳлантириш хатлари берилган .

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 октябр кунидаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф-табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун тўловлар тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 820-сонли қарорига асосан хўжалик юритувчи субъектлар томонидан атроф муҳитни ифлослантирганлиги ва чиқиндилар жойлаштирганлиги учун туман худудидаги 289 та корхона ташкилотлардан 145 тасидан 175 миллон сум  компенсатсион тўловлар давлат буджжетга хисоб китоб қилиниб ундириб олинган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 октябирдаги ПФ-5863-сонли  мороторий жорий қилинганлиги ҳамда  2021 йил 31 декабргача узайтирилганли 31 декабрь куни «Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  Фармон билан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қиммат баҳо навларининг кесилишига мораторийнинг амал қилиши муддатсиз даврга узайтирилишига  қарамасдан  Туман ҳудудида ноқонуний дарахт кесилиши кузатилмоқда. Тескор рейд тадбир давомида тумандаги 17 нафар фуқорога нисббатан 23 млн 305 минг сўм маъмурий жарима солиниб ўсимлик дунёсига етказилган. Зарар 10 млн 500 сўм ҳисобланган бўлиб, шундан бир қисми ундириб олиниб бир қисми СУД органларига юборилган .

Ҳаммамизга маълумки, Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган ислоҳотларда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига катта эътибор қаратилаётганлиги хусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 октябрдаги “2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф–муҳитни муҳофаза қилиш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида” ги ПФ-5863-сонли Фармони қабул қилинган. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, ҳар биримиз  атроф муҳитни муҳофаза қилишда якдиллик билан ҳаракат қилишимиз озимлигини эслатиб ўтмоқчиман. Туман экологиясини, мусаффолигини таъминлаш, умуман олганда туманимизни экологик нуқтаи назаридан яшил шаҳар ва туманлар қаторидан ўрин олиши учун шароит ва барча қулайликлар мавжуд.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM