Судьялар томонидан ер ҳисоби ва давлат кадастри соҳасидаги муаммолар ўрганилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида 2021 йилнинг 21 декабрь куни “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини шакллантириш, соҳага рақамли технологияларни жорий этиш” масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.

Мазкур йиғилишда бир қатор вазифалар белгилаб берилган бўлиб, ушбу вазифаларнинг ижросини сифатли ва ўз вақтида таъминлаш мақсадида Пайариқ туманлараро иқтисодий суди раиси Б.Жўраев, Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро суди раиси Ш.Турдалиев, судьяси Н.Хўжақуловлар томонидан Пайариқ тумани кадастр агентлиги биносида мутасадди ташкилотлар ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда белгилаб берилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш учун жойларда ер ҳисоби ва давлат кадастрларини шакллантиришдаги мавжуд муаммоларни аниқлаш, батафсил ўрганиш, натижаларини умумлаштириш ҳамда уларнинг қонуний ечимларини топиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш жараёнида бажариладиган ишлар ҳақида айтиб ўтилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM