Пайариқ туман Кенгаши котибияти томонидан ўтган 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2020 йил 11 декабрдаги КҚ-161-IV-сон қарорига асосан Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятига доир намунавий хужжатларни тасдиқлаш тўғрисидаги қарорига асосан Халқ депутатлари Пайариқ туман Кенгашининг VI чақириқ 135/25-6-сон Халқ депутатлари Пайариқ туман Кенгаши котибиятини ташкил этиш тўғрисидаги қарори асосида Халқ депутатлари Пайариқ туман Кенгаши котибияти 2021 йил 23 январдан ўз иш фаолиятини бошлаган.

Кенгаш котибияти туман Кенгаши сессияларига аҳолини қийнаб келаётган муаммоларга масъулият билан ёндашиш, сессияларга олдиндан пухта тайёргарлик кўриш, ҳар бир масалаларни доимий комиссиялар билан ҳамкорликда муҳокама қилиб, сессия кун тартибига киритилади. Эътиборлиси, депутатлар ҳамда тегишли доимий комиссия аъзолари ушбу масала билан олдиндан танишиб чиққанлиги боис, кейинги сессиялар баҳс мунозалараларга бой руҳда ўтишига ҳамда фуқароларимиз турмуш тарзини яхшилаш бўйича адолатли қарорлар қабул қилинмоқда.

Халқ депутатлари Пайариқ туман Кенгашига сайлов ўтказувчи 30 та сайлов участкаси мавжуд бўлиб, бугунги кунда 27 нафар депутат туман Кенгашида фаолият олиб бормоқда. Жорий йилнинг 9 январ куни туман сайлов ўтказувчи комиссияси томонидан бўшаб қолган 10-Ўртатўсин, 23-Чандир ҳамда 27-Оққўрғон округи дeпутатлигига сайловлар ўтказилди. Сайловлар очиқ, ошкора ва кўтаринки рухда ташкил этилди.

2020-2021 йил ҳолатига Халқ депутатлари Пайариқ туман Кенгаши томонидан 49 та сессия ўтказилиб, 340 та масала кўриб чиқилган ва тегишли қарорлар қабул қилинган.

Халқ депутатлари Пайариқ туман Кенгаши котибияти учун туман ҳокимлиги биносида алоҳида хона ажратилган бўлиб, барча керакли жиҳозлар билан таъминланган. Ҳар бир депутат, доимий комиссиялар ҳамда депутатлардан иборат партия гуруҳлари учун алоҳида йиғма жилд шакллантирилган.

Кенгаш сессияларида тумандаги секторлар томонидан амалга оширилаётган ишлар, аҳолини камбағалликдан чиқариш, уларга иш ўрни яратиш, зарур эҳтиёжларини ўрганиб, шунга муносиб тарзда ёрдам бериш, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан сектор раҳбарлари ҳамда тумандаги бўлим ва ташкилотлар раҳбарларининг ахборотлари тингланмоқда. Ўтган давр мобайнида жами 25 та сессия ўтказилиб 208 та масала кўриб чиқилди. Бўлиб ўтган сессияларда туман ташкилот раҳбарлари томонидан 146 маротаба ҳисоботлар эшитилди, 34 маротаба ахборотлар эшитилди, 5 маротаба назорат-таҳлил тадбирлари ўтказилди, 6 маротаба ваколат доирасидаги қарорлар тасдиқланди, 6 маротаба ҳоким қарорлари тасдиқланди, 1 маротаба ҳоким қарорлари бекор қилинди, 11 маротаба бошқа масалалар эшитилди раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитилиб ҳар битта масаланинг мазмун моҳияти чуқур ўрганилиб, қарорлар қабул қилинди ва кўрилган ушбу масалаларнинг 1 таси депутатлар томонидан бекор қилинди.

Доимий равишда халқ депутатлари Пайариқ туман Кенгаши сессияларида масалалар муҳокама қилиниб тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, ушбу чора-тадбирларнинг ижроси халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссия раислари томонидан таъминланиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Депутатлик сўровлари котибият томонидан жиддий назоратга олиниб, депутатлар билан ўзаро ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда. Котибият мутахассислари барча депутатлик сўровларининг таҳлилини умумлаштириб, ижродаги сўровларнинг ўз муддатида бажарилиши назоратга олиб келмоқда.

Бугунги кунда Пайариқ туманини ҳар томонлама ривожлантириш, давлат дастурларининг ўз вақтида ижро этилиши устидан тизимли назорат ўрнатиш ҳамда ҳар бир округда истиқомат қилиб келаётган фуқароларлар мурожаатларини ҳал этиш бўйича туман Кенгаши депутатларининг ҳар бири депутатлик сўровлари юборилиб, ҳозирги кунга қадар депутатлар томонидан
146 та сўровнома юборилган бўлиб, шундан 109 тасига жавоблар ўз вақтида берилган 31 та сўровнинг муддати бузилиб бажарилган бўлса, 4 та депутатлик сўровларининг белгиланган муддати бор. Шу кунгача давлат идоралари томонидан депутатлик сўровига масъулиятсизлик билан қараш ёки сўров юборилган масалага юзаки жавоб бериш ҳолатлари кузатилгани йўқ.

Котибият ўз иш фаолиятини бошлаган илк кунлардаёқ тумандаги барча сиёсий партиялар раислари иштирокида Пайариқ туман Кенгаши билан яқиндан ҳамкорлик қилиш, туман Кенгаши депутатларининг туман ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги фаоллигини ошириш каби масалалар атрофлича муҳокама қилиниб, устувор вазифалар хусусида келишиб олинди.

Бугунги кунга қадар депутатлар “Пайариқ хаёти” газетасига депутатлар 43 маротаба, Пайариқ туман ҳокимлигининг расмий саҳифасига 136 марта, Ижтимоий тармоқлар “facebook” саҳифасига 259 маротоба чиқишлар қилиб, депутатлар ўз фаолияти ва округидаги мавжуд муаммолар, уларнинг ечими юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича мақолалар тайёрланиб ёритиб борилмоқда.

Жорий йилнинг ҳисобот даврига қадар Халқ депутатлари Пайариқ туман Кенгаши депутатлари томонидан ўзи сайланган сайлов округидаги сайловчилар билан ўтказилган учрашувлар 135 маротаба бўлиб ўтди. Ўтказилган учрашувлар натижасида депутатлар томонидан 167 та сайловчиларни қийнаб келаётган муаммолар аниқланди. Аниқланган муаммоларнинг 40 тасига тушунтириш ва ҳуқуқий маслахатлар берилган, Улардан ҳал этилганлари 127 тани ташкил қилади.

Шуни алоҳида такидлашим жоизки, Кенгаш котибияти зиммасига юклатилган барча масалаларни ҳал этиш, туман Кенгаши раиси томондан жиддий назоратга олиниб, ишни тизимли ташкил этишдаги ҳар бир муаммо эътибордан четда қолмаяпти. Ҳар бир сессия ижтимоий тармоқлар орқали онлайин тарзида бериб борилмоқда.

 

 

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM