Пайариқ тумани ҳокимлиги аппарати ва ташкилотлар масъул ходимлари учун экспресс-тренинг машғулотлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4472-сон қарори билан давлат фуқаролик хизмати соҳасидаги кадрларни тайёрлаш, шунингдек, давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, янги компетенцияларни ўргатиш вазифалари белгилаб берилган.

Шу муносабат билан, бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академияси Самарқанд ҳудудий филиали ҳамда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали ҳамда Пайариқ тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида ҳокимлик аппарати ва ташкилотлар масъул ходимлари учун ўқув- тренинг машғулотлари ташкил этилди.

Мазкур тренинглардан кўзланган асосий мақсад туманга янги тайинланган ҳокимни ҳудуддаги масъул раҳбарлар (ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик раҳбар ходимлари ҳамда сектор раҳбарлари) билан ишни самарали ташкил этиш ва натижадорликка эришиш, улар билан жамоа шакллантира олиш, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидаги вакант лавозимларга эълон қилинган очиқ мустақил танловларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (ЭМСК) асосида баҳолаш ҳамда аҳоли ўртасида ўтказилган ижтимоий сўровномалар натижалари тўғрисида, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятининг рейтинг кўрсаткичлари асосида баҳолаш тизими, шунингдек, ҳудуднинг иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва шунингдек, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳаларида мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш борасида дастлабки билим ва кўникмаларни ҳосил қилишдан иборат.

Мазкур тренинглар замонавий ўқитиш технологияларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг малакали тренерлари билан ҳамкорликда олиб борилди.

Ўқув-семинар давомида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали масъул ходимлари томонидан бугунги кунда вилоятнинг барча ҳокимликлари ва давлат органлари ва ташкилотларидаги вакант лавозимларга ўтказилаётган очиқ мустақил танловнинг ўтказилиш тартиби ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш тизимининг мазмун-моҳияти, баҳолаш мезонлари ва 2021 йил якуни билан туманнинг рейтинг натижалари бўйича батафсил маълумот берилди.

Экспресс-тренинг давомида эса бугунги кун раҳбар ходимларнинг шахсий ривожланиш ва иш самарадорлигини оширишга қаратилган жамоани шакллантириш, стрессни бошқариш ҳамда бошқарув кўникмаларини шакллантириш, “Бошқарув қарорлари қабул қилиш” ва бошқа шу каби долзарб мазулар бўйича машғулотлар олиб борилди. Тренингларда “Эйзенхауэр жадвали” асосида иш режаларини шакллантириш ва вақтдан самарали фойдаланиш, бошқарувда KPI, SWOT таҳлилдан фойдаланиш, самарали бошқарув қарорларини қабул қилиш каби бугунги кун раҳбарлари учун зарур кўникмаларни ривожлантиришга эътибор қаратилди. Иштирокчилар тренингларда амалий машғулотларни бажариш орқали ўзларига керакли бўлган кўникмаларни ривожлантиришга имконият пайдо бўлди.

Тренинглар сўнгида Секторлар раҳбарларига аҳоли муаммолари билан манзилли ишлаш, фаолиятни ташкил этишда натижадорликка эришишга хизмат қиладиган таклиф ва тавсиялар берилди.

Ушбу қисқа муддатли тренинг туманларга янги тайинланган раҳбар кадрларда самарали бошқарувнинг замонавий билим ва кўникмаларига эга бўлишда, касбий билим ва кўникмаларини янада ривожлантиришга кўмаклашди.

Тренинг машғулотлари қизғин, музокараларга бой, конструктив ва иштирокчиларнинг фаоллиги асосида  очиқ мулоқот тарзида ўтди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM