ПАХТА ЕТИШТИРУВЧИ ХЎЖАЛИКЛАР ДИҚҚАТИГА !

Туманда 2022 йилда уруғлик пахта етиштириш ҳуқуқига эга бўлиш учун туман ҳокимликлари томонидан ихтисослаштириладиган ҳудудларда танлов асосида узоқ муддатга уруғчилик хўжаликлари ўртасида танлов ўтказилади.

Танлов комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
1.  Фермер хўжалиги раҳбари номидан ариза; 
2.  Фермер хўжалиги раҳбари номидан тилхат;
3.  Фермер хўжалиги, унинг раҳбари ва ишчи ходимлари тўғрисида маълумотнома
4.  Ирригация тизими бошқармаси маълумотномаси
5.  Вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг туман бўлимлари томонидан берилган маълумотнома
6.  Фермер хўжалиги раҳбарининг мутахассислиги ва маълумоти тўғрисида ҳужжат (димлом нусхаси)
7.  Фермер хўжалиги раҳбарининг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иш стажини тасдиқловчи ҳужжатлар (меҳнат дафтарчаси ва бошқа ҳужжатлар) 
8.  Фермер хўжалигида ишлаётган уруғчи ҳосилотнинг маълумоти тўғрисидаги ҳужжат (диплом нусхаси ва меҳнат дафтарчаси)
9.  Мажбуриятдан озод пул маблағи тўғрисида тегишли банк томонидан берилган маълумотнома 
10.  Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциянинг туман бўлими бошлиғи томонидан берилган маълумотнома ҳамда техпаспорт нусхаси 
11.  Контрактатция шартномасининг бажарилиши бўйича пахта-тўқимачилик кластери томонидан берилган маълумотнома 
12.  Сўнги 3 йил ичидаги пахта ҳосилдорлиги бўйича пахта-тўқимачилик кластери томонидан берилган маълумотнома 
Туман ҳокимликлари таклифига асосан уруғчиликка ихтисослаштириладиган ҳудудлар (Дарвишиқ, Мадад, Ю.Мухаммадқул бува) даги қишлоқ хўжалиги корхоналари ўртасида уруғчилик хўжаликларини танлов асосида узоқ муддатга танланишини, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 октябрдаги 641-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан 2022 йилнинг 10 февралидан 2022 йилнинг 1 мартгача туман Қишлоқ хўжалиги бўлимига 2 (икки) нусхада тақдим этишлари лозим. 
Танлов туман Қишлоқ хўжалиги бўлимида 2022 йил март ойининг биринчи ўн кунлигида белгиланган график асосида танлов комиссияси иштирокида ўтказилади. 

 

Қўшимча маълумотлар учун манзил: “Уруғчиликни ривожлантириш маркази” ДМ Самарқанд вилояти бошқармаси.

Мурожаат учун телефон: 
(66)-234-07-66, 90-601-01-55.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM