Коррупцияга қарши курашиш бўйича Пайариқ туманида амалга оширилаётган ишлар

Бугун Коррупцияга қарши курашиш бўйича Пайариқ туманида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Пайариқ тумани бўлими бошлиғи Қувондиқ Бекмирзаев иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти Пайариқ туман бўлими томонидан коррупция ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан амалга оширилган ишлар натижасида бир қанча қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

Жумладан, олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасига  кўра, Пайариқ туман Мактабгача таълим бўлимига қарашли 3-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти мудираси Ж.М.М. фуқаро Н.Ф. мазкур ташкилотга ёрдамчи тарбиячи  вазифасига ишга қабул қилишни ваъда қилиб, 2021 йил март ойида Ф.Н.дан 2650,0 минг сўм пулларни таъмагирлик йўли билан олиб, унинг ишга қабул қилинганлиги тўғрисидаги 01.04.2021 йил кунги 30-сонли сохта буйруқни тақдим қилиб, ишга қабул қила олмаганидан кейин олинган пул маблағларидан 650,0 минг сўмини қайтариб, қолган 2000,0 млн сўмини қайтариб бермасдан келаётганлиги аниқланган.

Мурожатда кўрсатилган важлар юзасидан олиб борилган терговга қадар текшируви жараёнида 3-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти мудираси Ж.М.М. фуқаро Ф.Н.нинг мурожаатида кўрсатилган важларини тўлиқ тасдиқлаб, қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, айбига иқрорлик аризасини бериб, 04.05.2021 йил куни фуқаро  Ф.Н.дан уни ишга қабул қилишни ваъда қилиб, таъмагирлик йўли билан олган пул маблағларидан 1000,0 млн сўмини ихтиёрий тақдим қилган ва ушбу ҳолат юзасидан холислар иштирокида тегишли хужжатлар расмийлаштирилиб, 1000,0 сўм пуллар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.          

Мазкур ҳолат юзасидан  бўлим томонидан Пайариқ туман Мактабгача таълим бўлимига қарашли 3-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти мудираси Ж.М.М.га нисбатан  Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 210-моддаси 1-қисми билан 182243/2021-11-сонли жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов харакатлари ўтказиш учун туман прокуратурасига юборилган.

 2021 йил 3 март куни Пайариқ туман, “Янгиобод” маҳалласи, “Қийра” қишлоғида яшовчи фуқаро Т. Т. Департаментнинг Пайариқ туман бўлимига ариза билан мурожаат этиб, ўз аризасида, “Акмал” исмли шахс, уни Пайариқ туман тиббиёт бирлашмаси “Тез ёрдам” бўлимига хайдовчи лавозимига жойлаштириш эвазига 2020 йил август ойида 800 АҚШ долларини алдов йўли билан олиб, ишга жойлаштирмаганалигини кўрсатиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ариза асосида, 2021 йил 3 март куни, тахминан соат 1530 ларда, Департаментнинг Пайариқ туман бўлими ходимлари томонидан Пайариқ туман, Челак шаҳри, Истиқлол кўчасида жойлашган “ASL MARKET” савдо мажмуаси олдида тезкор тадбирда ўтказилганда, Пайариқ туман, “Янгиобод” маҳалласи, “Йўлтепа” қишлоғида яшовчи фуқаро Д.Т.С. таниши А.Х.Х. нинг илтимосига кўра, ариза муаллифи Т.К.Т. га 800 АҚШ долларини қайтариб бераётган вақтида ушланиб, ундан  ашёвий далил сифатида 800 АҚШ доллари олиниб, ҳужжатлар расмийлаштирилган.

2022 йил 05 январь куни, Департаментнинг Пайариқ туман бўлимига туман Халқ таълими бўлимига қарашли 27-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси А.З.М. ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида, 27-сонли умумтаълим мактаби директори Ж.А. уни эгаллаб турган бошланғич синф ўқитувчиси вазифасидан амалиётчи-психолог вазифасига ички буйруқ билан тайинлаш эвазига таъмагирлик йўли билан 400 АҚШ доллари талаб қилаётганлигини кўрсатиб, унга нисбатан чора кўришни сўраган.

Мазкур ариза асосида 2022 йил 6 январь куни,  тахминан соат 12 00 да, Департаментнинг Пайариқ туман бўлимиходимлари томонидан  Самарқанд вилоят ДХХ ва туман ИИБ ходимлари билан хамкорликда Пайариқ шаҳарчаси, “Гўзал” маҳалласи, О.Қувватов кўчасида жойлашган  савдо дўконларининг олдида, ўтказилган тезкор тадбирда, Пайариқ туман халқ таълими бўлимга қарашли 27-сонли умумтаълим мактаби директори Ж.А.Ш. бошланғич синф ўқитувчиси А.З.М.ни штат-жадвали буйича амалиётчи-психолог  вазифасига ички буйруқ билан тайинлаш эвазига, ундан талаб қилган 400 АҚШ доллари ҳисобидан 3.200,0 минг сўм нақд пул маблағларини таъмагирлик йўли билан олган вақтида, тезкор тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ушбу ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текшируви давомида, туман халқ таълими бўлимга қарашли 27-сонли умумтаълим мактаби директори Ж.А.Ш. А.З.Мни бошланғич синф ўқитувчиси вазифасидан амалиётчи-психолог вазифасига ўтказиш эвазига  талаб қилган 400 АҚШ доллари хисобидан 2021 йил декабрь ойида биринчи маротаба 300,0 минг сўм, иккинчи маротаба 250,0 минг сўм ва 2022 йил 05 январь куни учинчи маротаба  300,0 минг сўм,  жами 850,0 минг сўм пулларни олганлиги аниқланган.

Мазкур аниқланган ҳолат юзасидан Департаментнинг Пайариқ туман бўлими томонидан, 2022 йил 9 январь куни  Пайариқ туман Ҳалқ  таълими бўлимига қарашли 27-сонли умумтаълим мактаби директори Ш. Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 1-қисми билан 182243/2022-1 -сонли жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилик масаласини ҳал қилишлик учун туман прокуратурасига юборилган.

 

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM