Пайариқ туман ҳокими Зафар Эргашевнинг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича 2022 йилдаги устувор вазифалар юзасидан Пайариқ тумани аҳолисига мурожаати

Ҳаммамизга яхши маълумки, юртимизда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг қулай табиий муҳитга эга бўлиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, табиий ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланиш, атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш масалаларига жиддий эътибор қаратиб келинмоқда.

Шу мақсадда Президентимиз томонидан жорий йил 2 февралда ўтказилган видеоселектор йиғилиши ва унда бу борада муҳим вазифаларнинг қўйилгани,  1 мартдан Давлатимиз раҳбари томонидан “Яшил йиллик” умуммиллий тадбирининг эълон қилингани фикримизнинг исботидир.

 “Яшил макон”  умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича              2022 йилдаги устувор вазифалар юзасидан умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида жамоатчиликка юзланган Давлатимиз раҳбари ҳовли-жойини пок сақлашни, тупроқни, сувни, табиатни муқаддас деб билган халқимизда оилада фарзанд дунёга келганда унга атаб ниҳол экишни азалий қадрият деб билганини алоҳида таъкидлади.

Ҳурматли тумандошлар!

Шу ўринда бар нарсани таъкидлаш жоизки, бу каби ишлар давомли бўлиши мақсадга мувофиқ. Зеро, Президентимиз ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бир йиллик тадбир эмаслигини алоҳида таъкидлади. Бу умуммиллий ҳаракатда фаол қатнашишимиз керак.

Албатта, биз ушбу ташаббусни Пайариқ туманида ҳар бир  маҳаллада, ҳар бир хонадонда, ҳар бир ташкилотда кенг қулоч ёйиши учун бор имкониятимизни ишга соламиз.

Жорий йилнинг 2 феврал санасида Муҳтарам Президентимиз томонидан “Чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, ҳудудлардаги экологик ҳолатни яхшилаш ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича 2022 йилдаги устивор вазифалар” юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берган топшириқларига асосан шаҳримизда қуйидаги ишларни амалга ошириш белгилаб олинди.

2021 йил куз ҳамда 2022 йил баҳор мавсумларида кўчат экиш “Долзарб 40 кунлик”ни тизимли ташкил этиш тўғрисида”ги йиғилиш баёнига мувофиқ Пайариқ туманида жами 1450 минг туп, шундан 2021 йил ноябр-декабр ойларида 544 минг туп, 2022 йил баҳор мавсумида 906 минг туп мевали ва манзарали ниҳоллар, буталар экилиши режалаштирилган.

2021 йил 25 декабр ҳолатига туманда 544 минг туп режага нисбатан ҳақиқатда 517,4 минг туп (95,1 фоз) мевали ва манзарали кўчатлар экилиши таъминланди.

Шундан:

– Йўл ёқалари бўйлаб 101 километр масофага 11 минг туп;

– Иҳота дарахтзорлар барпо этиш учун 10 минг туп;

– Фермер хўжаликлари экин майдони четига 201,4 минг туп;

– Ижтимоий соҳа объектлари ва ташкилотлар ҳудудига          58 минг туп;

– Хизмат кўрсатиш соҳалари ҳудудига 60 минг туп;

– Ободонлаштириш бошқармаси тасарруфидаги ҳудудларга    65 минг туп;

– Маҳаллалар ҳудуди ва аҳоли хонадонларига 112 минг туп дарахт экилди.

Жараён ҳақида қисқача тўхталиб ўтсам.

Долзарб 40 кунлик “Тараққиёт” муқобил МТП ҳудудидаги “Қорасув узум далалари” ва “Ҳамидулла узумзори” ИЧК далаларидан бошланди. Cектор раҳбарлари, корхона, ташкилот мутасаддилари, фаол ёшлар иштирокида 7,5 гектар очиқ ҳудудга    8 минг тупдан ортиқ мевали ва маназарали дарахт ва бута кўчатлари ўтқазилди.

Фермер хўжалиги экин майдонларига биринчи навбатда тут экиш ташкил этилди. Бундан ташқари, 106 минг тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ҳам ўтқазилди.

Жараёнда ишлаб чиқариш объектлари, саноат корхоналари ҳам фаоллик кўрсатди. Биргина “Агро Пайариқ пилла” МЧЖ томонидан ўзига бириктирилган ер майдонига 26 минг тупдан ортиқ тут кўчатлари экишди.

Жорий йилнинг 2 феврал куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган видео селектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида белгилаб берилган топшириқлардан келиб чиқиб, тармоқ раҳбарлари, маҳаллалар, аҳоли, фермер-деҳқонлар, умуман кенг жамоатчилик жонбозлик кўрсатиш, катта ишларни амалга ошириш бўйича ўзимизга катта вазифларни белгилаб олдик ва 2022 йил баҳор мавсумида 906 минг туп мевали ва манзарали ниҳоллар, буталар экилиши таъминланади.

 Қадрли пайариқликлар!

12 ойда ҳам соғлиғимиз учун фойдали, кўзни қувнатадиган, ҳавони кислород билан бойитадиган, манзарали ва мевали кўчатларни кўпайтирайлик!

Ҳар биримиз ўз яшаш хонадонимиз атрофида кичик бир гулзор барпо этсак, ўйлайманки, ўтган-кетганнинг баҳри-дили яйрайди, шу хонадон, шу кўча, шу маҳаллага ҳар кимнинг ҳаваси келади, аллоҳ ризқ-барака беради.

Юртимиз бўйлаб жорий йил 1 мартдан бошланадиган “Яшил йиллик” умуммиллий тадбирида фаол иштирок этайлик! Жонажон ватанимиз, она заминимиз яшиллигига ўз ҳиссамизни қўшайлик!

Эътиборингиз учун раҳмат!

https://www.facebook.com/100034462441720/videos/319290156808768/

 

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM