Тадбиркор ва мулкдорлар ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш борасида туманда амалга оширилаётган ишлар

Бугун туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Улуғбек Олланов томонидан тадбиркор ва мулкдорлар ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш борасида туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида онлайн матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманини туман ҳокимлиги фейсбук ижтимоий тармоғи орқали https://www.facebook.com/100034462441720/videos/201487978803340/ жонли кузатишингиз мумкин.

 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасига асосан, хусусий мулк бошқа мулк шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясидадир. Мулкдор фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкин.

Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг Конституцияда кафолатланган дахлсизлигини таъминлаш борасида бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд бўлиб, уларнинг ижросини янада кучайтириш, мансабдор шахсларнинг қонун ҳужжатларини бузганлиги учун жавобгарлигини янада ошириш мақсадида 2019 йил 13 августда Президентимиз томонидан “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида”ги ПФ-5780-сонли Фармон қабул қилинган.

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари устуворлиги, тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашганлик ва тўсқинлик қилганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларининг сўзсиз бажарилиши, мулк ва бошқа мулкий ҳуқуқлар бузилишига йўл қўйилмаслиги тамойилларига қатъий риоя қилинишини таъминлаш ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги бошқа бир қанча вазифаларни бажариш барча даражадаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари зиммасига юклатилди.

Мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Пайариқ туманида ўтган давр мобайнида жисмоний ва юридик шахсларнинг турар ва нотурар объектлари давлат ва жамоат мақсадларида олинганли сабабли умумий қиймати ҳисобот даврида 2 та юридик ва 6 та жимосий шахсларга умумий қиймати 6874,83 млн.сўм маблағлар тегишли тартибда тўлаб берилди, жумладан:

Фуқаро Худойбердиева Комилага 261,9 млн.сўм;

“Орзубек Шифо” маъсулияти чекланган жамиятига 135,8 млн.сўм;

Фуқаро Нафасова Гулнозга 101,9 млн.сўм;

“Флай Хорсес” маъсулияти чекланган жамиятига 5000,0 млн.сўм;

Фуқаро Бозорова Шапаатга 252,9 млн.сўм;

Фуқаро Бобобеков Мавлонга 553,8 млн.сўм;

Фуқаро Бектемирова Инобатга 493,8 млн.сўм;

Фуқаро Абдураимов Тангирга 310,1 млн.сўм.

 2020 йил 1 январдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимларининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда қишлоқ хўжалигида мўлжалланган ер участкаларини олиб қўйиш ва бир фермер хўжалигидан бошқасига ўтказиш, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар эгалигида бўлган, улар фойдаланадиган ва мулки бўлган ер участкаларини жамоат ва давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш бўйича ваколатлари тегишли халқ депутатлари Кенгашларига берилиши белгиланиши, бу соҳада йўл қўйилаётган турли хил суистеъмолчиликларнинг олдини олишга хизмат қилади.

 

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM