Кекса авлод вакилларига эътибор ва ғамҳурлик кўрсатиш, уларни ҳар томонлама эъзозлаш борасида олиб борилаётган ишлар 

Туман Маҳалла ва оиллани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари - Нуронийлар жамоатчилик Кенгаши раиси Сайдулла Бойзоқов бошчилигида бир шуруҳ нуронийларнинг очиқ мулоқот тарзида учрашувлар ўтказилди.

Туманимизда бугунги кунда 20997  нафар  пенсия ёшидаги кексалар бўлиб, шундан 8976 нафар 65 ёшдан  ошган кекса нуронийлар жумладан, 1 нафар иккинчи жахон уруши қатнашчиси, 43 нафар уруш орти қатнашчиси, 4 нафар 100 ёшдан ошган  онахон, 91 нафар якка ёлғиз кексалар, 15 нафар Нуронийлар жамотчилик Кенгаши , 15 нафар “Бувижонлар мактаби” жамотчилик кенгаши аъзолари ,925 нафар “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари аъзолари ва 1285 нафардан зиёд фаол кексалар истиқомат қилиб келмоқда.

- Ўтган даврда кексаларни фаоллигини ошириш ва уларни ижтимоий ҳимоялаш борасида 2021 йилда 2343 нафар кексалар тиббий кўрикдан ўтказилди, 102 нафарига даволаниш учун ордерлар берилди. 623 нафар кексаларимиз  ўзларинг  соғликликларини  тиклаш  учун  сиҳатгоҳларда дам олиб келдилар, - дейди С.Бойзоқов учрашув давомида.

Кексаларимизга  республикмизнинг турли  вилоятларидаги тарихий обидалар, маданий мерослар ва зиёротҳоларига 132 та саёҳатлар уюштирилиб, бунда 1350 нафардан зиёд кексаларимиз саёҳат ва зиёрат қилиб келдилар.

Кексаларимизни эъзозлаш, уларга ҳурмат эҳтиром кўрсатиш юзасидан йил давомида 36 марта турли маданий маърифий тадбирлар.( Уч авлод учрашуви, Ибрат мактаби, “Ёшлар мураббиси “,”Фаол  нуроний” курик танловлари) ўтказилди.

Нишонлаётган байрамларда ногиронлиги бўлган, якка ёлгиз кексалар, 100 ёшган ошган кексаларимиз ҳолидан хабар олиниб, туман ҳокимлиги, Республика Нуронийлар жамғармаси ва ҳомийлар томонидан 35 та сентофон курпа, 25 та сервис( чойнак пиёла) . 75 коплект  курпа ёстик жилдлари,  20 та хасса , 3 та эшитиш мосламаси,  2 та  ногиронлар аравчаси,  10 та қултик таёқ, 10 млн сўмдан ортиқ озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. 157 нафар тушакда ётиб колган кекса нуронийларнинг ҳолидан хабар олинди.

Туманимизда яшаб ўтган тумадошларимиздан 52 нафарининг ҳужжат ва маълумотлари йиғилиб, Республикада чоп этилаётган “Қатоғон қурбонлари” китоби учун тайёрлаб берилди. 100 ёшдан ошган 4 нафар  кекса нуроний онахонлар  тўғрисида маълумотлари  киритилган “ Юз билан юзлашганлар” китоби  чоп этилиб, эсдалик совғалари билан бирга топширилди. Жорий йилда кексаларимиздан 40 нафарига бепул даволаниб, хордик чиқаришлари учун  йулланмалар берилди. 12 нафар кекса нуронийлар ҳомийлар томонидан сиҳатгохларда дам олиб келишди. Бугунги кунда 5 нафар кекса, якка ёлгизларимизга комунал каздорликларини тулаб бериш учун, 20 нафарига ҳасса, 10 нафарига қўлтик таёқ, 3 нафарига эшитиш мосламаси, 1 нафар ногирон кексамизга ногиронлик аравачаси бериш учун буюртма берилди. Туманимиздаги  ишсиз, манавий кўмакка муҳтож, кам таъминланган, профликатик рўйхатда турган, нотинч, ичкиликка ружи қуйган, оиладаги 650 нафарига  65 нафар кекса фаол нуронийлар бириктирилиб, "1+10 - Бир нуроний 10 нафар ёшга мураббий" тамойили асосида ёшлар муаммоларини бартараф этиш борасида иш олиб бормақда.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM