«Иқтидорли боламдан айланай»

31 мактабда иқтидорли ўқувчиларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топшириш маросими бўлди.

- Яқинда Президентимиз раислигида ўтказилган йиғилишда бундай тадбирларни ўтказишга алоҳида тўҳталган эди, - дейди мактаб директори Дилором Суюнова.- Унда намунали ўқувчиларнинг ота-онасига миннатдорчилик хати ва совғалар топшириб боришни тизимли йўлга қўйиш кераклиги, ҳар чоракда энг намунали ота-оналарни рағбатлантириб бориш муҳимлиги айтиб ўтилди. Биз жамоамиз билан келишиб, энг иқтидорли ўқувчиларнинг ота-оналарига ташаккурномалар топшириш маросимини ташкил этдик. Аслида иқтидорсиз ўқувчининг ўзи йўқ. Уларни йўналишига қараб танлай билиш керак. Бугунги маросимимизни ўтказишдан мақсад ҳам ўқитувчилар ва ўқувчилар ўртасида ижобий рақобатни шакллантиришдан иборат. Бундай тадбирлар ўқитувчини ҳам, ўқувчини ҳам масъулиятини ўн карра оширади десам муболаға бўлмайди.
Аҳамиятлиси, миннатдорчилик хатларининг кўпчилигини иқтидорли ўқувчиларнинг уйларига бориб, ота-оналарига топширишди.
- Иқтидорли боламдан айланай, дея қувончини яширмади,- Камола Абдураҳимова.- Динора қизимиздан умидимиз катта. Бу йил битирувчи синфда ўқийди. Насиб этса, олий ўқув юртига кириб, устозларининг ота-онасининг ишончини оқлайди деган умиддаман.
Тадбир сўнгида ота-оналар томонидан берилган саволларга мактаб маъмурияти томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.

 

Ҳусниддин ХОЛДОРОВ

 

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM