Пайариқ тумани ҳокими қарори 2019 йил 10-январ №14-Қ

Туманнинг 2019 йилги маҳаллий бюджети параметрларини тасдиқлаш тўғрисида

Самарқанд вилоят ҳокимининг 2019 йил 8 январдаги “Самарқанд вилоятининг 2019 йилги маҳаллий бюджети параметрларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 13-сонли қарори ҳамда Халқ Депутатлари Пайариқ туман Кенгашининг 2018 йил 27 декабрдаги “2018 йил туман маҳаллий бюджетининг кутилаётган ижроси ҳамда 2019 бюджет параметрлари тўғрисида”ги 160/42-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддаларига асосан

ҚАРОР   ҚИЛАМАН:

1. Самарқанд вилоят ҳокимининг 2019 йил 8 январдаги “Самарқанд вилоятининг 2019 йилги маҳаллий бюджети параметрларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 13-сонли қарори ҳамда Халқ Депутатлари Пайариқ туман Кенгашининг 2018 йил 27 декабрдаги “2018 йил туман маҳаллий бюджетининг кутилаётган ижроси ҳамда 2019 бюджет параметрлари тўғрисида”ги 160/42-сонли қарорлари ижро учун қабул қилинсин.

2. Қуйидагилар:

Пайариқ тумани маҳаллий бюджетининг 2019 йилги параметрлари
1-иловага мувофиқ;

Пайариқ тумани бўйича 2019 йилги бюджет даромадларининг режа кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ;

2019 йилда умумдавлат солиқлари бўйича тушумларнинг туман маҳаллий бюджетига ажратиладиган меъёрлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Туман маҳаллий бюджетига солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан қўшиладиган даромадлар тегишли бюджет параметрларида кўзда тутилмаган харажатларга йўналтирилишига йўл қўйилмасин.

4. Туман ҳокимлиги Молия бўлими (К.Худойқулов):

даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутларини қоплаш мақсадида барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлиқ туширилишини назоратга олсин;

иш ҳақи, нафақалар ва уларга тенглаштирилган тўловлар бўйича туман маҳаллий бюджетининг харажатларини биринчи навбатда сўзсиз молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштирсин.

5. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағларини олувчиларнинг харажатлар сметасида кўзда тутилган иш ҳақи, нафақалар ва унга тенглаштирилган тўловлар туман маҳаллий бюджетининг тасдиқланган харажатлари параметри доирасида амалга оширилсин.

6. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Н.Сулаймонов), туман ҳокимлиги Молия бўлими (К.Худойқулов) вилоят бюджетидан бюджет ссудалари олиш учун сўровнома киритишда уларни қоплаш муддати ва манбалари тўғрисида тўлиқ ахборот тақдим этиши лозимлиги белгилаб қўйилсин.

7. Мазкур қарор “Пайариқ ҳаёти” газетасида эълон қилинсин ҳамда ҳокимликнинг sampayarik.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Н.Сулаймонов зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                          А.Жўраев

 

Расмий версиясини юклаб олиш

2015-2022 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM