Туманда хусусий секторни рағбатлантириш ва унинг улушини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Улуғбек Олланов иштирокида "Туманда хусусий секторни рағбатлантириш ва унинг улушини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар" мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

- Йил бошидан Пайариқ туманида 1 август ҳолатига жами рўйхатдан ўтган корхоналар сони 14 997 та бўлиб, шундан хусусий  сектордаги  улуши 95 фоизни яъни 11 193 тани  ташкил этади. Фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 3 566 та бўлиб,  хусусий сектордаги улуши 94 фоизни яъни 3 367 тани ташкил этади, - дейди У.Олланов анжуман аввалида.

Умумий овқатланиш корхоналарига маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза юбормасдан туриб, солиқ органларини хабардор қилган ҳолда айланмадан олинадиган солиқ, фойда солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва йиғимлар бўйича 2021 йил 15 август ҳолатига кўра мавжуд қарздорликни, шунингдек, барча солиқлар бўйича жарима ва пеняларни 2022 йил 1 январдан 1 июлга қадар фоизларни ундирмасдан тенг миқдорларда кечиктириб (бўлиб-бўлиб) тўлаш ҳуқуқи берилди.

2022 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига умумий майдони 1000 квадрат метрдан ортиқ бўлган ер участкаларига ва бино иншоотларга нисбатан ҳуқуқини рўйхатдан ўтказишда мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ҳисобланган солиқларни тўлашни олти ой муддатга кечиктириш ҳуқуқи берилди.

2022 йил 1 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги “Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2863-сон қарори билан берилган солиқ имтиёзлари билан бирга, солиқ тўловчиларнинг мазкур тоифаси Солиқ кодексида назарда тутилган солиқ имтиёзларни қўллашга ҳақли бўладилар: қўшилган қиймат солиғи бўйича:

Тиббиёт хизматларини реализация қилиш бўйича айланмдан озод қилиш воситалари, шунингдек дори воситаларини, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда озод қилиш Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, тасдиқланган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган технологик асбоб-ускуналарни олиб киришни озод қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 июндаги 352-сон қарори фойда солиғи бўйича – ноль даражали ставка белгиланган ер солиғи бўйича – соғлиқни сақлаш объектлари билан банд бўлган ер участкалари озод қилиниши;

Шунингдек, солиқ маъмуриятчилиги соҳасидаги ўзгаришлар ҳам назарда тутилган ҳолда солиқ органларига ўз вақтида солиқ ҳисоботлари тақдим этилмаганлиги учун молиявий санкциялар бекор қилинди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM