Пайариқ тумани ҳокими раҳбарлигида аппарат йиғилиши ўтказилди

Бугун Пайариқ тумани ҳокими Исроил Жабборов раҳбарлигида  аппарат йиғилиши бўлиб ўтди. Кун тартибида ижро интизоми, туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган устувор вазифалар, ҳудудлардаги ободонлаштириш аҳволи муҳокама қилинди. 

Шунингдек, муҳокама давомида яқинлашиб келаётган Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги байрамига тайёргарлик кўриш, ҳудудларда маҳалла фаолларининг ўрни, ҳоким ёрдамчилари тавсияси асосида ажратилган кредитларнинг муаммоли қисми, “Эко замин” ОК ва “Ободонлаштириш” бошқармаси фаолиятини самарали ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.

Кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан соҳа ва тармоқ раҳбарларига тегишли вазифалар белгилаб берилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM