Пайариқ тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига директор тайинланди

Худойқулов Комил Давронович - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Пайариқ туманидаги “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази директори лавозимига тайинланди.

К.Худойқулов 1977 йилда Пайариқ туманида туғилган. 1999-йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини ва 2009-йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Тайинловга қадар давлат ва жамоат ташкилотларида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбарининг жорий йил 1 июндаги фармони (https://lex.uz/docs/6480342) билан Президент ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бошқармалари ҳамда туман (шаҳар)ларда “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ташкил этилган эди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM