Пайариқ шаҳрида янги боғча фойдаланишга топширилди.

Пайариқ шаҳрида тадбиркор Тўғонова Барно томонидан "Манзурабону" номли нодавлат хусусий -давлат шерикчилик асосидаги мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди. Ушбу муассаса қурилишида тадбиркорга йиллик ставкаси 1 фоизлик 2 миллиард 750 миллион сўм имтиёзли кредит маблағи ажратилди. Шу муносабат билан муассасада тадбир бўлиб ўтди. Тадбир давомида тадбиркор томонидан етти нафар болажонларнинг хатна тўйлари ҳам ўтказилди. Боғча 100 ўринли бўлиб, 25 та янги иш ўринлари яратилди. Тадбирда туман ҳокими в.б, вилоят ҳокимининг ўринбосари Акмал Шерматов, тумандаги фахрийлар ҳамда ташкилот, муассасалар раҳбарлари иштирок этишди. Тадбирни туман ҳокими вазифасини бажарувчи Дилшод Мусинов очиб берди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM