Пресс_тур 2 та тил, 1 та касб лойиҳаси бўйича

Пайариқ туманидаги 10 та мактабларда иккита хорижий тил ва битта касб ўргатиш йўлга қўйилган.
102-мактабда хорижий тил (немис тили) ва иккита касб (қандолатчи, сартарош, дастурчи, тикувчи, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва акфа ромлар ясовчи) ўргатиш ташкил этилган. Ушбу мактабда 293 нафар ўқувчи мавжуд. 7-синфда 33 нафар, 
10-синфда 44 нафар ўқувчилар таҳсил олишади. Мактабда тикувчилик, сартарош, дастурчи, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва акфа ромлар ясаш каби йўналишларнинг барчаси учун жиҳозлар мавжуд бўлиб, ҳозирги кунда режа асосида ўқувчилар иккита хорижий тил ва битта касб ўрганиб келмоқда.
3-мактабда 2024 йил 1-январдан хорижий тил (немис тили) ва иккита касб (сантехник, акфа ром ясовчи, сартарош, тикувчи) ўргатиш ташкил этилди. Ушбу мактабда хозирги кунда 765 нафар ўқувчи мавжуд. 7-синфда 72 нафар, 10-синфда  51 нафар ўқувчилар таҳсил олишади. Касблар учун барча хоналар мавжуд бўлиб, тўлиқ жихозланган.
103-мактабда 2024 йил 1-январдан хорижий тил (француз тили) ва иккита касб (сантехник, дуродгор, сартарош, тикувчи) ўргатиш ташкил этилган. Ушбу мактабда 431 нафар ўқувчи мавжуд. 
7-синфда 35 нафар, 10-синфда  24 нафар ўқувчилар таҳсил олишади. Ҳозирги кунда касблар учун барча хоналар мавжуд бўлиб, улар тўлиқ жихозланган.
71-мактабда 2024 йил 1-январдан хорижий тил (немис тили) ва иккита касб (сартарош, сантехник, дастурчи, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш) ўргатиш ташкил этилган. Ушбу мактабда 745 нафар ўқувчи мавжуд. 7-синфда 65 нафар,10-синфда 55 нафар ўқувчилар таҳсил олишади. Ҳозирги кунда касблар учун барча хоналар мавжуд бўлиб, улар тўлиқ жихозланган.
68-мактабда 2024 йил 1-январдан хорижий тил (француз тили) ва иккита касб (сартарош, сантехник, акфа ром ясовчи, тикувчи) ўргатиш ташкил этилган. Ушбу мактабда 604 нафар ўқувчи мавжуд. 
7-синфда 47 нафар, 10-синфда 29 нафар ўқувчилар таҳсил олишади. Ҳозирги кунда касблар учун барча хоналар мавжуд бўлиб, хоналар тўлиқ жихозланган.
15-мактабда 2024 йил 1-сентябрдан хорижий тил (француз тили) ва иккита касб (сартарош, сантехник, акфа ром ясовчи, тикувчи) ўргатиш ташкил этилиши режалаштирилган. Ушбу мактабда 525 нафар ўқувчи мавжуд. 7-синфда 52 нафар, 10-синфда 45 нафар ўқувчилар таҳсил олишади. Ҳозирги кунда касблар учун барча хоналар мавжуд бўлиб, жихозлаш ишлари олиб борилмоқда.
35-мактабда 2024 йил 1-сентябрдан хорижий тил (немис тили) ва иккита касб (сартарош, сантехник, тикувчи, дастурчи, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш) ўргатиш ташкил этилиши режалаштирилган. Ушбу мактабда 580 нафар ўқувчи мавжуд. 7-синфда 52 нафар, 10-синфда 66 нафар ўқувчилар таҳсил олишади. Ҳозирги кунда касблар учун барча хоналар мавжуд бўлиб, жихозлаш ишлари олиб борилмоқда.
62-мактабда 2024 йил 1-сентябрдан хорижий тил (немис тили) ва иккита касб (сартарош, сантехник, қандолатчилик, тикувчи) ўргатиш ташкил этилиши режалаштирилган. Ушбу мактабда 889 нафар ўқувчи мавжуд. 7-синфда 92 нафар, 10-синфда 48 нафар ўқувчилар таҳсил олишади. Ҳозирги кунда касблар учун барча хоналар мавжуд бўлиб, жихозлаш ишлари олиб борилмоқда.
19-мактабда 2024 йил 1-сентябрдан хорижий тил (француз тили) ва иккита касб (сартарош, сантехник, дастурчи, тикувчи) ўргатиш ташкил этилиши режалаштирилган. Ушбу мактабда 912 нафар ўқувчи мавжуд. 7-синфда 85 нафар, 10-синфда 57 нафар ўқувчилар таҳсил олишади. Ҳозирги кунда касблар учун барча хоналар мавжуд бўлиб, жихозлаш ишлари олиб борилмоқда.
84-мактабда 2024 йил 1-сентябрдан хорижий тил (француз тили) ва иккита касб (сартарош, сантехник, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, тикувчи) ўргатиш ташкил этилиши режалаштирилган. Ушбу мактабда 1234 нафар ўқувчи мавжуд. 
7-синфда 109 нафар, 10-синфда 93 нафар ўқувчилар таҳсил олишади. Ҳозирги кунда мактабда 5 та тикув машинаси мавжуд бўлиб, бошқа касблар учун барча хоналар мавжуд бўлиб, жихозлаш ишлари олиб борилмоқда

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM