Пайариқда Карате-ДО бўйича мусобақа бўлиб ўтди.

Ёшларни соғлом турмуш тарзи асосларида тарбиялаш бугунги куннинг асосий масалаларидан бири. Шу нуқтаи назардан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Пайариқ туман Кенгаши, Самарқанд вилоят "Анъанавий каратэ ДО" маркази ҳамда "Ўзбегим агро" масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси билан ҳамкорликда спортнинг  Анъанавий каратэ ДО тури бўйича тумандаги 10-умумтаълим мактабида Самарқанд вилоят очиқ чемпионатининг очилиш маросими ўтказилди.Очилиш маросимида ўзбек эстрадаси вакили Феруза Жуманиёзова иштирок этди. Мусобақа сўнгида ҳар бир вазн тоифаси бўйича ғолибликни қўлга киритган спортчи ёшларга диплом, медаллар ва ҳомийларнинг қимматбаҳо совғалари тақдим этилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM