Пайариқда "Китоб чедденж" давом этмоқда.

Президентимиз ташаббуси билан юртимизда ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, ёшларни адабиётга бўлган меҳрини ошириш мақсадида жойларда кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Пайариқ туман Кенгаши раиси туман ёшлар етакчиси Жамшид Ахунов ўзи таҳсил олган 78-умумтаълим мактабига ташриф буюриб бадиий китоблар тўпламини тақдим этди ва ўқувчилар билан яқиндан суҳбатлашиб, уларнинг ўқишларига ва келажакдаги режаларига қизиқди хамда уларни эл-юрт, ватан корига ярайдиган комил инсон бўлиб етишишларида китоб мутолаасининг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтди ва ўқувчиларни кўпроқ китоб мутолаа қилишга чақирди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM