Туман ҳокими қабули.

Ҳар хафта бўлгани каби, туман Халқ қабулхонасида туман ҳокими Дилшод Мусинов бошчилигида фуқароларнинг қабуллари ўтказилмоқда. Фуқаролар турли шикоят, ариза, муаммо, чигал вазиятлар бўйича мурожаат қилишади ва бу муаммоларни ечиш, одамларнинг дардини енгиллаштиришда давлат идораларининг масъулияти янада ортади. Бу сафарги туман ҳокими қабули ҳам шундай ўтди. Туманимизнинг олис маҳалла-ю қишлоғидан келган фуқаролар туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари, бундан ташқари, тумандаги турли корхона, ташкилот раҳбарлари иштирокида ўтган бу қабулда ўзларини ташвишлантираётган муаммолар бўйича мурожаат қилишди.

Кимдир фарзанди ишсизлиги, кимгадир фарзандини даволатиш учун моддий ёрдам кераклиги, кимгадир кўчани асфалт қилиш, тадбиркорлик учун ер ажратиш ва бошқа масалалар бўйича мурожаат қилиб келган. Шунингдек, қабул давомида электр энергияси, газ баллон билан таъминлаш масалаларида ҳам ёрдам сўралди.

Шунингдек, шу куннинг ўзида 1-сектор ҳудудидаги "Мустақиллик" маҳалласида сектор раҳбари Дилшод Мусинов "Сайёр қабул" ўтказди. Туман ҳокими фуқароларни қабул қилар экан, уларнинг ҳар бирини ҳал қилиш бўйича тумандаги мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берди, уларни ҳал қилиш чоралари кўрилди.

 

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM