Вилоят прокурори Пайариқда "Сайёр қабул" ўтказди.

Туман ҳокимлигида вилоят прокурори Ф.Зуфаровнинг сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда туман ва вилоятдаги корхона, ташкилот раҳбарлари қатнашишди. Ушбу сайёр қабулда тумандаги “Хоса” маҳалласида истиқомат қилувчи Эшназар Сулаймонов Хоса қишлоқ қабристонига борувчи 1 км. йўлни асфальтлаш масаласида мурожаат қилди. Ушбу масала юзасидан Пайариқ йўлларидан фойдаланиш ДУК раҳбари Рашид Примов бу йўл ҳозирда шағал тош билан  таъмирланишини айтди.

Келгусида  2020-йили Давлат дастури асосида асфальт қопламали йўл қилиб берилиши таъкидланди. Шунингдек, “Гулистон” маҳалласида яшовчи фуқаро Нилуфар Жозилова уйига борадиган йўл йўқлигини айтиб, бу масалада амалий ёрдам сўради. Туман Самарқанд вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Пайариқ туман филиали бўлими раҳбари Мансур Норқуловга вилоят прокуратураси томонидан тегишли топшириқ берилди. Худду шу маҳалла фуқароси Диёра Элибоева иш масаласида мурожаат қилди. Туман ҳокимлиги мактабгача таълим бўлими мудираси в/б Гулчеҳра Исроиловага бу масала тез кунларда ҳал қилиниши белгилаб берилди. “Тошҳовуз” МФЙ да яшовчи Саодат Эргашева эса  уйини таъмирлаши учун моддий кўмак сўраб мурожаат қилди. Ушбу масалада эса  4-сектор раҳбари, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Шерзод Туропов аёлнинг уйининг том қисмини таъмирлашда ёрдам беришини ўз зиммасига олди. Шунингдек, шу куни жуда кўп тумандошларимиз ўзларининг мурожаатларига жавоб олиб, кўпгина муаммолари ҳал бўлишига эришишди.
Ширинбой МАМАДАЛИЕВ

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM