2019-йилнинг январ-март ойларида асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари

ИҚТИСОДИЙ  КЎРСАТКИЧЛАР

1. Жорий йилнинг 3-ойлик якуни бўйича саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 53,3 млрд.сўм (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 91,0%), капитал қўйилмалар ҳажми 54,3 млрд.сўм (ўтган йилнинг мос даврига 135,1 %), қурилиш пудрат ишлари ҳажми 33,2 млрд.сўм (ўтган йилнинг мос даврига 102,0 %), қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 196,7 млрд.сўм (ўтган йилнинг мос даврига 102,2 %), чакана савдо айланмаси ҳажми 113,6 млрд.сўм (ўтган йилнинг мос даврига 105,5 %), ҳамда жами кўрсатилган хизматлар ҳажми 61,8 млрд.сўм (ўтган йилнинг мос даврига 105,7 %)ни ташкил этди.

2. Туманда 2019 йилда амалга оширилиши белгиланган инвестиция лойиҳалари таҳлили.

Туманда 2018-2019 йилларга мўлжалланган комплекс ривожлантириш дастури доирасида қиймати 360,3 млрд.сўмлик 57 та, шундан саноат йўналишида 15 та, қишлоқ хўжалиги йўналишида 30 та, хизмат кўрсатиш соҳасида 12 та лойиҳалар ишга туширилиши ҳисобига жами 756 нафар иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Жорий йилнинг январ-март ойлари давомида дастурларга асосан жами 59,2 млрд.сўм, шундан 42,2 млрд.сўм банк кредитлари ҳисобига 19 та лойиҳа амалга оширилди ва 209 та иш ўринлари яратилиши таъминланди. (Шундан саноат йўналишида 29 та, қишлоқ хўжалиги йўналишида 118 та ва хизмат кўрсатишда 80 та иш ўрни).

2019 йил якуни билан 301,1 млрд.сўмлик 38 та лойиҳалар амалга оширилиб, 547 та иш ўринлари яратилиши таъминланади.

Мисол учун, йирик лойиҳалардан саноат йўналишида “Парадайс вайт голд текстил” Масъулияти чекланган жамияти томонидан йиллик қуввати 750,0 минг.дона “трикотаж маҳсулотлари” ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасига 2500,0 млрд.сўм шундан 500,0 млн.сўм тижорат банк кредити ҳисобига амалга оширилди.

Хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишида “Ўткир Жамол транс сервис” МЧЖ томонидан 500,0 млн.сўм ўз маблағи ҳисобига транспорт хизматлари кўрсатиш ташкил этилди.

Бандлик

Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 2019 йилнинг 1-чорагида 434 киши иш билан таъминланди. 

Бундан ташқари ҳақ тўланадиган жамоатчилик ишларига 76 нафар фуқаро ишга қабул қилинди.

Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОICА) иштирокида Самарқанд шаҳрида ташкил этилган Касб-ҳунарга ўқитиш марказида 22 нафар фуқаро ўқиб чиқди.

Расман ишсиз сифатида рўйхатга олиниб, ишсизлик нафақаси олаётган фуқаролар сони 34 нафарни ташкил қилди.

Туманда йил бошидан 372 та квоталанган иш ўринлари ажратилган бўлиб, 1-чоракда 66 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM