Самарқандда 100 ёшдан ошганлар неча киши?

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармасидан олинган маълумотга кўра, 2019 йил 1 октябрь ҳолатида Самарқандда 100 ёшдан ошган пенсия ва нафақа олувчилар 53 нафарни ташкил этади. Узоқ умр кўришда аёллар етакчи экан – 41 нафар.
Ёши асрдан ошган пиру бадавлат нуронийлар Ургут (8 нафар), Каттақўрғон (7 нафар) ва Пайариқ (6 нафар) туманларида бошқа ҳудудларга нисбатан кўп бўлса, Самарқанд туманида бир нафар онахон ҳаёт кечирмоқда.
Амалдаги қонунчиликка кўра, юз ёшдан ошган юртдошларимизга ҳар ойлик пенсиясига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари – 223 минг сўм миқдорида устама тўланади.
(Манба. Zarnews)

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM