Гиёҳванд моддаларини тарқатишга чек қўйилди

ДХХ Самарқанд вилояти Бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Пайариқ туман ҳудудида гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш бўйича махсус тадбир ўтказилди.

Натижада, фуқаронинг яшаш манзилидан 5.5 кг дан ортиқ миқдордаги «марихуана» ва «каннабис» наркотик моддалари олинди.

Ҳолат бўйича ДХХ Самарқанд вилояти Бошқармаси тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Манба: uza.uz

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM