Президент Фармони қабул қилинди

“2020 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, 2020 йилда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида 23 март – душанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

2020 йилда қуйидаги дам олиш кунлари кўчирилади:

4 январь – шанба 2 январь – пайшанбага;

29 август – шанба 31 август – душанбага.

Шунингдек, 2020 йил 2 январь пайшанба ва 2020 йил 31 август душанба куни барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш куни ҳисобланади.

Манба: huquqiyaxborot

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM