Ҳоким ва ёшлар учрашуви ўтказилди

Муҳтарам Президентимизнинг 2019 йил 27 декабрь куни Ал-Хоразмий мактабида ёшлар билан бўлган учрашувда берган таклифлари ва топшириқларига биноан,

бугун туман "Ёшлар маркази"да "Ҳоким ва ёшлар учрашуви" ўтказилди. Учрашув давомида ёшлар ўзларининг таклифлари ва қийнаётган муаммолари билан туман ҳокимига мурожаат қилди. Хусусан, туман ҳокими ёшлар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб бериб, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этишда амалий ёрдам беришини ва ташаббус кўрсатаётган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини устувор вазифа этиб белгилади.

Бундан ташқари, учрашув давомида Президентимиз томонидан илгари сурилган ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббус ижроси юзасидан кўргазма ташкил этилди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM