Туманимизда навбатдаги янги МТТ фойдаланишга топширилди

Ҳозирги кунда Юртбошимиз томонидан ўсиб келаётган ёш авлодга эътибор ва ғамхўрлик, келажакда уларнинг баркамол авлод бўлиб етиши ҳамда ватанпарварлик туйғуларини ўзида мужассам этган ҳолда улғайишига замин яратмоқда.


Кеча юртимизнинг барча гўшасида бўлгани каби туманимизда ҳам байрам шодиёналари кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Навбаҳор маҳалласида янги мактабгача таълим ташкилоти очилиши ҳақида хабар берган эдик.
Давлат инвестиция дастури асосида очилган барча шарт-шароитларга эга бўлган боғча  Алиобод маҳалласи фуқароларининг ҳам қувончига сабаб бўлди. 
Очилиш маросимида туман ҳокими Д.Мусинов иштирок этиб, барча алиободликларни қўшалоқ байрам билан табриклади ҳамда ушбу маскандан ватанимизга фидойи, содиқ ва жонкуяр фарзандлар етишиб чиқишини тилаб қолди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM