Халқ депутатлари Пайариқ туман Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди

Бугун, туман ҳокимлигида Халқ депутатлари Пайариқ туман Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда туман Кенгаши депутатлари, ҳоким ўринбосарлари ва аппарат масъул ходимлари, туман ташкилотлар раҳбарлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирок этди.

Йиғилишда Халқ депутатлари туман Кенгашига сайланган нозодларга депутатлик гувоҳнома ва кўкрак нишонлари топширилди.


Кун тартибида қуйидаги олтита масалалар кўрилди:

1. Туман сайлов комиссиясининг ахбороти.
2. Халқ депутатлари  Пайариқ туман Кенгашининг Регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш.
3. Халқ депутатлари  Пайариқ туман Кенгашига сайланган депутатларнинг партия гуруҳларини рўйхатга олиш.
4. Халқ депутатлари  Пайариқ туман Кенгашининг доимий комиссияларини тузиш.
5. Ташкилиш масала.
6. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари Қўшма мажлиси маслаҳат Кенгаши аъзолигига номзодни тавсия этиш.
Кун тартибидаги масалалар депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.


Ташкилий масала бўйича вилоят ҳокими томонидан Пайариқ туман ҳокими лавозимига тақдим этилган номзодни тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди ва Пайариқ тумани ҳокими лавозимига 7-Фаровон сайлов округидан сайланган депутат  Мусинов Дилшод Султонович депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланди.

2015-2024 © Пайариқ туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM